Россия компанияси Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон аэропортларини сотиб олмоқчи

Россиянинг «Новапорт» аэропортлар ҳолдинги Қозоғистон аэропортларида улуш сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда ТАССга таяниб “Кун.уз” ёзмоқда.

«Ҳозирда Ақтўбе бўйича музокара олиб бормоқдамиз, биз учун бу муҳим аҳамиятга эга. Қозоғистон ҳукуматининг Остона, Нур-Султон аэропортига алоқадор қарорини кутяпмиз, аммо, эҳтимол, қарор келгуси йил қабул қилинади», – деди «Новапорт» эгаларидан бири Роман Троценко.

Унинг сўзларига кўра, ҳолдинг яна бир неча мамлакатлардаги аэропорт активлари билан қизиқмоқда.

«Бизга Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ёқади, МДҲ ёқади. Биз МДҲ ҳудудида мустаҳкамланиб олишни истаймиз», – деди Троценко.

Унинг сўзларига кўра, битимларнинг параметрлари муҳокама қилинади.

Бундан олдин, «Новапорт» Самарқанд аэропорти реконструкциясини 2022 йилнинг баҳоригача якунлашни режалаштираётгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Airbus ўзбекистонга 34 та вертолёт етказиб бермоқчи

Франциянинг Airbus авиасозлик компанияси 17 апрель куни Ўзбекистонга 34 та вертолёт етказиб бериш мақсади ҳақидаги мактубни имзолади. Бу ҳақда айни вақтда Тошкентда ташриф ...

Пахтани четдан ҳашарчиларни жалб этмасдан йиғиб олиш мумкинми

Жамият 09:58 32025 Фото: Nuz.uz Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини белгилаб берадиган соҳаларга хом-ашё сифатида хизмат қиладиган маҳсулот — пахтани териб ...

Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тақиқланади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400