Илҳом Норқулов:Деноминация режалаштирилмаган дея олмаймиз

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутасаддилари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов миллий валютанинг қадрсизланиши ва деноминация қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Деноминацияни (катта номиналдаги купюраларни янги кичик номиналдаги купюраларга алмаштириш) амалга оширишдан мақсад ноллар сонини камайтириш. Деноминация режалаштирилмаган, дея олмаймиз. Бу ҳақда ўйлаганмиз.

Қачондир деноминация бўлади. Балки 5 йил, балки 10 йилдан сўнг бўлиши мумкин», — дея Илҳом Норқуловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Шу йилнинг мартида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов Ўзбекистонда пул қийматини ўзгартириш режалаштирилмаётгани ҳақида гапирганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 25 февралдан бошлаб қиймати 100 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиси муомалага чиқарилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 5 кунлик чақалоқни 500 долларга сотаётган ҳамширалар қўлга олинди

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон ...

Тўрткўлда  500 дан зиёд тадбиркор фаолиятини нега тўхтатмоқчи?

Тўрткўл деҳқон бозорига боришни аҳоли унчалик ҳам хуш кўрмайди. Нега деганда, бозор атрофидаги тартибсизликлар ҳар қандай кишининг таъбини хира қилади. Ушбу муаммо кўпдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400