Риштонда уйлар бузилмоқда одамларга берилган пул эса пойдеворига ҳам етмаяпти

Фарғона вилояти Риштон тумани марказидаги Фарғона кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли яшаб турган уйлари бузилишга тушгани, аммо ҳокимлик уларга керакли компенсация тўламаётганидан шикоят қилмоқда.

Маълум бўлишича, туман ҳокимлиги уларни алдаб уйларини бузишни бошлаган ва ерга қўшиб компенсация сифатида атиги 10 миллион сўмдан маблағ берган.

Айни вақтда туман марказидаги қайта қуришлар бошланиши муносабати билан одамларнинг яшаш жойлари бузилмоқда – 180га яқин тураржой ва нотурар жойлар бузилиши кутилмоқда.

“Kun.uz” нашрининг ёзишича, бундан бир ой муқаддам бу масала ўрганилганида туман ҳокими ўринбосари уйи бузилишга тушган ҳар бир хонадон эгасига бузилиш ишлари бошланишидан олдин компенсация пуллари ва ерлар берилиши ваъда қилинганди.

Лекин ҳокимлик одамлар янги жойга кўчиб ўтишини таъминламасдан, бузиш ишларини бошлаб юборган. Одамларга 10 миллион сўмдан пул берилган – одамлар бу пул пойдеворнинг бир қисмига ҳам етмаслигидан шикоят қилишмоқда.

Уй эгалари ҳокимият вакиллари кечаси келиб уйни бузиб ташламасликлари — ўз хавфсизлиги учун деворга «Бу ерда одам яшайди» ёзувини осиб қўйишга мажбур бўлишмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Kun.uz: 2017 йилнинг асосий воқеалари нималар бўлди?

2017 йил поёнига етмоқда. Бутун дунё тарихида из қолдириб ўтаётган бу йилда энг яхши кунлар ҳам, энг ёмон кунлар ҳам бўлиб ўтди. Бу йилда ҳам катта сиёсий воқеалар, қарорлар ...

«ёқмаса, қирғизистонга кўчиб кетинглар!»

Халқимизда «Ҳатто қушнинг ҳам уйи бузилмасин», деган мақол бор. Чумчуқ ҳам тўртта шох-шаббадан қурилган уйчаси бузилса, чириллаб зор йиғлайди. Бошпанасиз қолиб, ўз уйи ўрнига ...

Сальвадорда икки кунда 90 дан ортиқ одам жиноятчилар томонидан ўлдирилган

Сальвадорда жиноий гуруҳнинг 1,5 мингга яқин аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий Бош прокуратура вакиллари хабар берди. Уларга кўра, мамлакатда жиноятчиларни қўлга олиш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400