Тошкент ва Москва ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

мос2014 йил 2 апрель куни Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлиги даражасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда 3 апрель, пайшанба куни Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабар беришларича, маслаҳатлашувлар Ўзбекистон ва Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги 2014 йилги мўлжалланган ҳамкорлик Дастурига мувофиқ ўтказилган.

Томонлар мулоқот чоғида ШҲТ доирасидаги кўптомонлама ҳамкорликнинг кейинги истиқболи, шунингдек, ШҲТнинг 2014 йилга мўлжалланган асосий тадбирларини ўтказиш ва уларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода ўқитувчилардан пахта теримида қатнашишга кафолат хати олиняпти

Садриддин Ашур/Озодлик Бухоро вилояти мактаб ўқитувчилари бу йилги пахта теримида қатнашиш учун тилхат ёзиб беришга мажбурланяпти. Бу ҳақда Озодликка хабар берган ...

Қўқонда вентилятор талашишиб ота ўғлини пичоқлади

Қўқонлик шартли исми Ботир бўлган шахс ишдан қайтгандан сўнг уйда вентилятор шабадасида дам олишни истайди. Аммо бу вақтда унинг ўғли Суҳроб ҳам салқинда дам олишни кўзлаб ...