Назарбоевнинг невараси Лондонда ўзини ўлдирмоқчи бўлди

Қозоғистон собиқ президентининг невараси Ойсултон Назарбоев Лондоннинг Ковент-Гарден туманидаги бировнинг уйида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганва суиқасднинг олдини олмоқчи бўлган полициячини тишлаб олган. Скотланд Ярд РБК нашрига бу хабарни тасдиқлади, деб Минбар сайти ёзмоқда.

Шундай қилиб, Лондон полицияси Metro UK газетасида чиққан маълумотларни тасдиқлади. Газета мақоласида 5 июнда Ойсултон Назарбоев полициячи Росс Сэмбрукни тишлаб олгани ҳақида ёзилган эди.

Ҳозир хизмат вазифасини ўтаётган полициячига жароҳат етказиш бўйича иш очилган. Лондон туманларидан бири бўлмиш Саутуарк суди ишни кўриб чиқмоқда.

Ойсултон Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи Дариға Назарбоева ва Роҳат Алиевнинг иккинчи ўғлидир.

Аввалроқ Ойсултон Назарбоев Facebook изоҳида наркотикка ружу қўйгани ва ҳозир даволанаётганини айтган эди. Наркотикка ўтириб қолганини у отасининг ўлимидан кейин депрессияга тушиб қолгани билан изоҳлаган.

Роҳат Алиев 2008 йили Нурсултон Назарбоев билан жанжаллашиб Европага қочган, 2015 йили Вена қамоқхонасида сирли равишда вафот этган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бирдамлик” тарафдори бўлган қонуншунос дилсора фозилова нега иккиюзламачига айланди?

ДИЛСОРА ФОЗИЛОВА Куни кеча қонуншунослик фанлари кандидати Дилсора Фозилова ижтимоий тармоқлардан бирида "Бугунги Ўзбекистон ва Баҳодир Чориев" деб номланган мақола эълон ...

Ўзбеклар бошқа давлатлар аҳолисига қараганда эрта қарияпти

Британиянинг The Lancet илмий журнали турли мамлакатлардаги қариш белгиларининг ўртача ёшига бағишланган тадқиқот натижаларини эълон қилди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. ...

Эрондаги норозиликнинг бешинчи куни

«Эронда ижтимоий, иқтисодий аҳволларга нисбатан норозилик намойишлари бошланиб, ҳукумат бошқарувига қарши шиор билан чиққан бир қанча инсонлар вафот этган. Норозилик акцияси ...