Украинада ўзбекистонлик ёлланма жангчи отиб ўлдирилди

3 июль куни, Украина шарқида давом этаётган қуролли тўқнашувлар давомида, «Донецк халқ республикаси» («ДХР») ҳарбийлари сафида жанг қилган ўзбекистонлик эркак ўлдирилди, деб Украина армияси зобити Анатолий Штефан (Штирлиц) хабарига таяниб “Кун.уз” сайти ёзмоқда.

Штефан ўз хабарига рухдан ишланган тобутда ётган Ҳожиакбар Шариповнинг суратини қўшиб қўйган.

Штефаннинг сўзларига кўра, 3 июль куни ўлдирилган Ўзбекистон фуқароси, Навоий вилоятидан бўлган 32 ёшли Ҳожиакбар Шариповнинг жасади 6 июль куни ватанига жўнатилган.

«Миротворец» сайтида ҳам Шарипов йўқ қилингани ҳақида хабар берилди. Маълумотда айтилишича, 32 ёшли Ҳожиакбар Шарипов илгари ҳам ўқдан яраланган.

Шариповни шахсан таниган «ДХРчилар»нинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида ёзишича, асли навоийлик бўлган, «ўзбек» лақабли эркак Донецк аэропорти учун жангларда, шунингдек, Блесна, Авдеевка ва Промкадаги тўқнашувларда иштирок этган, яқин келажакда эса Ўзбекистонга бориб келишни режалаштирган бўлган.

Донбассдаги жангларда иштирок этаётган ўзбекистонликларнинг сони ҳақида расмий маълумот йўқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Интернет тезлиги бўйича дунё рейтинги эълон қилинди

Ирландиянинг Оокла компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси июль ойи якунлари бўйича дунёдаги симли ва симсиз интернет тезлиги бўйича маълумотлардан ...

Рус миллатчилари москва марказида қирғиз қурувчини ўлдириб қўйди

Москва марказида уч нафар миллатчи ўсмир муҳожирни ўлдиришга гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри «MK.ru» хабарига таяниб ёзмоқда. Жиноят июль ойининг охирида ...

Ақшдаги муҳожирлар йилига қанча пул ишлаб топади?

АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси турли давлатлардан келиб Америкада яшаётган муҳожирлар қанча пул ишлаб топиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб «Дарё» нашри «Forum ...