ДХХ раиси Абдусалом Азизов ЎФА президенти бўлди

15 июль куни Тошкентдаги Radisson BLU меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.

Tribuna.uz нашрининг хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб сайланди.

У 2018 йил январидан буён расман ЎФА раҳбари лавозимини эгаллаб келган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ўрнини эгаллади.

Конференцияда ЎФА президентидан ташқари вице-президентлар ва ташкилот Ижроия қўмитаси аъзолари ҳам сайланди.

Унга кўра, таниқли ҳакам Равшан Эрматов ва Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев вице-президент лавозимларини эгаллагани тасдиқланди. Улар 14 июнь куни ЎФАнинг навбатдан ташқари йиғилишида вақтинча вице-президент этиб сайланган эди.

Маълумот учун, Абдусалом Азизов аввал ҳам футбол федерациясида ишлаган, у 2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлганида Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти ҳисобланганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Танзила норбоева сенат раиси бўлди

Бугун, 21 июнь куни Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида Танзила Норбоева Сенат раиси этиб сайланди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз,  бу вақтгача ...

Ниғматулла йўлдошев бош прокурор бўлди отабек муродов лавозимидан кетди

Отабек Баҳритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Кун.уз” ёзмоқда. Президент матбуот хизмати хабар беришича, у Ўзбекистон ...

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси фуқароларини z белгисидан фойдаланмасликка чақирди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси фуқароларни Z белгиси бўлган ҳарбий кийимни ижарага бермасликка чақирди. Шаҳар аҳолисини 9-май – Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400