Эронда хилма-хил халқлар яшайди. Ана шундай халқлардан бири қашқойилардир.
Ушбу кўчманчи турк элати Исфаҳон атрофида (Форс вилояти) ва қисман Хузистонда яшайди. Уларнинг энг яқин қўшниси ким деб ўйлайсиз? Ўзбеклар! Ҳа, Эронда ҳам ўзбеклар бор, бўлгандаям кўчманчи ўзбеклар. Улар қашқойилар билан бирга Исфаҳон атрофида кўчиб юради.
Қашқойиларнинг ўзига хос тили бор. Улар гапирганда ўзбек одам озарбайжонча гапиргандай бўлади. Мен кўп гапирмай-да, ўзингиз бир эшитиб, баҳо беринг. Чиройли қашқойича ашула.
Биз туркмиз, биз қашқойимиз,
Бизнинг оғир қўл – боримиз.
Оғзимиз ичинда ширин,
Шакардайин тил – боримиз.
Бизнинг элда кумуш юзлар,
Қалам қошлар, аъло кўзлар.
Яхши матал, ширин сўзлар,
Туйғули нақл – боримиз.
Икки наргис, икки сунбул,
Шайдо булбул, бир қизил гул,
Юсуф Алидайин булбул,
Султон каби гул – боримиз.
Довуддайин ситор чолган,
Ҳақ ояти Жаҳонгир хон.
Маҳзун каби сирри ниҳон,
Мажнуни оқил – боримиз.
Муаллиф:Эльдар Асанов
Манба:Асанов формати