«Озодлик» радиоси Комил Алламжоновга қарши ахборот кампаниясида айбланди

“Озодлик” радиоси 48 та сохта аккаунт ёрдамида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) раҳбариятига қарши қасддан салбий ахборот кампанияларини тарқатди. Бу ҳақда агентлик сайтида хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча агентлик директори Комил Алламжонов блогер Кирилл Алтман билан бўлган муфассал интервьюсида оммавий ахборот воситалари ва жамият ривожланишига оид кўплаб долзарб саволларга жавоб қайтарди.

Ушбу интервью медиа майдонда катта резонансларга сабаб бўлди ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Таъкидланишича, “Озодлик” радиоси “Facebook” ижтимоий тармоғи ўзбек сегментида интервьюдан ажратиб олинган парча асосида тайёрланган материалларни фаол тарқатди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабарига кўра, мазкур материалларда Комил Алламжоновнинг инсон дунёқараши ўзгариши ва борлиқни англаши — иқтисодиёт ривожланиши билан боғлиқ экани ҳақидаги мулоҳазалари баён қилинган.

“Озодлик” радиоси бошқа ОАВдан фарқли равишда, Комил Алламжоновнинг ушбу иқтибосини нутқи ва яхлит контекс ичидан ажратиб олиб, унга атайин салбий тус берган, шу орқали ўзининг асл мақсади АОКА раҳбарини қоралаш ва обрўсизлантириш эканини билдириб қўйган. Натижада икки кун ичида ушбу материал жамоатчилик томонидан салбий қабул қилинган ва ушбу пост остида 730дан ортиқ изоҳ қолдирилган. Уларнинг 500 га яқини Комил Алламжонов шахси ва фаолиятини камситувчи характерга эга”, – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, аксарият изоҳлар шахсий маълумоти ва сурати бўлмаган 48 та сохта профилдан қолдирилган. Хусусан, энг фаол сохта профиллар — “Ивап Свирав”, “Ғиждувон Бухоро”, “Miniyozov Farxod” ва бошқалар.

“Таҳллиларга кўра, шундай сохта профиллар воситасида ахборот кампанияси қўлланган бўлиб, бундан мақсад — К.Алламжонов фақат ўз бойлигини кўпайтиришдан манфаатдор эканлиги ва Ўзбекистондаги бошқа кўплаб амалдорлар каби унинг ҳам халқ билан иши йўқлиги ҳақида жамоатчилик орасида фикр пайдо қилиш ва бўрттириш бўлган. Шунингдек, у коррупцияда айбланган, АОКА директори лавозимидан истеъфога чиқиши зарурлиги ҳақида турли даъватлар билдирилган”, – дейилган агентлик маълумотида.

Бугунги кунда Агентлик томонидан IP-маълумотларни аниқлаш учун сохта аккаунтларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, кейинчалик улар тегишли идораларга қонуний чора кўриш мақсадида тақдим этилади.

“Биз “Озодлик” радиоси ахборот билан ишлашда ғирром усулларни қўллаши ҳамда журналистик фаолият ва этика тамойилларини бузишда давом этаётганига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. Ушбу ОАВ раҳбарияти ҳозирга қадар АОКАнинг аввал юборган расмий мурожаатларига жавоб қайтармади”, – дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оҳангарон ва паркент туманида чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқарилади

 “Тошкент вилоятининг “Оҳангарон” ва “Майдонтол” маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш” ...

Бишкек шаҳар суди собиқ бош вазирни 13-февралгача қамоқда қолдирди

Бугун, 14-январда Бишкек шаҳар суди собиқ бош вазир Сапар Исаковни 13-февралгача қамоқда қолдириш ҳақида ўз ҳукмини эълон қилди. Бу ҳақда ҚСДПнинг матбуот ҳизмати маълум ...

Пензада ўз ватандошини бўғиб ўлдирган ўзбекистонлик 7 йилга қамалди

Ўз ҳамкасби ва ҳамюртини иш юзасидан юзага келган можаро оқибатида ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Пензада 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда  Sputnik Тергов ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400