БУХОРОДА НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ МОДЕРНИЗАЦИЯСИ УЧУН 553 МИЛЛИОН ДОЛЛАР АЖРАТИЛАДИ

2020 йилда Бухоро Нефтни қайта ишлаш заводи (БНҚИЗ)да 553 миллион АҚШ долларига тенг модернизация лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ўтказилган брифингда завод директорининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Мустафоев маълумот берди.

Маълумки,  БНҚИЗ Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларини сифатли нефть маҳсулотлари билан бир маромда таъминлаш ва экспортни ўзлаштиришга йўналтирилган. Мазкур лойиҳа амалга оширилгач, 1997 йилда асос солинган завод илк бор технологик жиҳатдан янгиланади. Шунингдек, йили 2,5 миллион тонна нефт ва газ конденсати қайта ишланади. 1,2 миллион тонна “Евро-5” стандартидаги бензин, 200 минг тонна авиакеросин, 750 минг тонна дизел ёқилғиси ва 30 минг тонна мазут ишлаб чиқаришга эришилади.

Завод йилига 2,5 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга, аммо шунга қарамай,  углеводород хомашёси ҳажми ортидан нефтни қайта ишлаш заводи бандлиги 62.2 фоизни ташкил этган. Шу боис, заводни модернизация ва қайта қуриш мақсадида давлат аҳамиятига молик еттита йирик лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

Мутахассисларнинг айтишича, бу лойиҳалар эса уч босқичда бажарилади. Биринчи босқичда жорий йилнинг ўзида ишлаб чиқариш ҳажмининг 20 фоизи Евро-4,5 стандартлари ва 80 фоизи Евро-3 стандарти талабларига жавоб берадиган дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш таъминланади. 2019-2022 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичнинг амалга оширилиши натижасида Евро-4, Евро-5, талабларига жавоб берадиган юқори октанли АИ-91, АИ-93, АИ-95  автобензинларни ишлаб чиқариш ҳажми ортади  ва 100 фоиз Евро-5 стандарти бўйича дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш таъминланади. Учинчи босқич эса 2024-2025 йилларга мўлжалланган. Бунда қайта ишлаш ҳажмини 79 фоиздан 95 фоизгача, очиқ тусдаги  маҳсулотлар  ҳажми эса 77 фоиздан 92 фоизгача ошади.

Ҳозирги кунда лойиҳани амалга ошириш учун компания томонидан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш имконияти ишлаб чиқилган. Биргина “Казмунайгаз” МК АЖ компанияси ва “SKE&C” компанияси томонидан тайёрланган модернизация қилиш концепцияси орқали ишлаб чиқариш қувватини 4 миллион тоннага етказиш таклиф қилинган.

Бундан ташқари, Жанубий Кореянинг SK Engineering & Construction (SK E & C)компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилади. Ўз ўрнида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Марказий Осиёдаги илк экологик жиҳатдан тоза нефть маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлайди. Мазкур модернизация ишлари заводга бензин, дизел ёқилғиси каби маҳсулотлари сифатини яхшилаш имконини яратади.  SK E & C қурилиш жараёнида янги EuroV экологик стандартларига жавоб беради. Ҳозирда заводнинг бир кунлик қувваи 50 000 баррелни ташкил этади,-деди Бахтиёр Мустафоев.

Маълумот ўрнида: Бухорода 3 402 тани саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Жорий йилнинг ўзида 891 та янги саноат корхоналари ташкил этилган. Бунинг натижасида саноатда қўшимча 2 373 та янги иш ўринлари яратилган.  7051,7 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистондаги бизнесни тартибга солувчи муҳит ёмон деб топилди

Иллюстратив фото WGI (Бутунжаҳон бошқарув индекатори) индексига кўра, 2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда бизнесни тартибга солувчи муҳит салбий зонада сақланиб қолди. ...

Гулнора каримовага қарши яна бир жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура томонидан Г. Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп ...

Мусулмон миллиардерлари риёдан қўрқиб хайр-эҳсонлар қилишмайдими?

Яқинда рус тилидаги Ислом молияси телеграм каналида “Списки Форбс или тайные щедрости” (“Форбс рўйхатлари ёхуд махфий саҳоват”) номли кичик бир мақола саҳифа аъзолари ...