От кишнаган оқшом (қисса) 81-қисм

81

Жиловни эгар қошига қистирдим.
Тарлонни бўш қолдирдим.

Кейин, улар олдига бордим.
— Ўзи кимсизлар? Кимнинг боласи бўласизлар? Ўзларингни танитинглар-да ахир, биродарлар, — дедим.
Улар мени ўраб олди. Гўё ёввойи одамни томоша қилаётгандай бўлди. Бирови ўз-ўзидан тўнғилади. Ҳали танишиб қўямиз! — деди.
Тавба, буларнинг менда нима иши бор экан? Эртароқ айтмайдими, кеч бўлаяпти…
— Ай, биродарлар, зарил гапларинг бўлса айтинглар. Бўлмаса кетайин, бола-бақра алағда бўлади,— дедим.
— Кетасан, кетасан, шошилма. Қайтмайдиган бўлиб кетасан…
Зардам қайнади, кетимга бурилдим.
Шунда, улардан бирови йўлимга ғов бўлди. Бирови чапимга ўтди. Иккови оралиғидан ўтиб кетмоқчи бўлдим.
Шунда, ўнгимдагиси елкамдан ғижимлаб ушлаб олди.
Мен қўлини шартиллатиб уриб ташладим.
— Қўлингизни олинг, биродар! — дедим.
Шунда, у иягим остига ўхшатиб-да бир урди!
Кетимга гандираклаб-гандираклаб бориб ўтириб қолдим. Ногирон қўлим зирқираб оғриди.
Қамчи ўримини қўлимг ўраб-ўраб жойимдан қўзғолдим. Шу урганнинг бўйин томирини мўлжаллаб қулочкашладим.
Кетимдагиси қамчини ушлаб қолди.
Яна ўтириб қолдим. Энди қамчини ушлаб қолганига қараб, қўзғолдим.
Шунда бирови кетимдан келди, белимга тепди.
Мен юзтубан йиқилдим. Ногирон қўлим зирқираб-зирқираб оғриди.
Туриб ўтирдим. Теваракка алангладим. Раён ўнг ёғимдаги адир ортида бўлди. Кўринмади.
Қишлоқ чап ёғимдаги адир ортида бўлди. Қишлоқ-да кўринмади. Осмон бошимда бўлди.
Барибир олисда бўлди.
Хўрлигим келди: ай, ёлғизлиги қурсин-а!
Кўнглим бузилди: ай, ногиронлиги қурсин-а!
Ўпкам тўлиб келди. Қўйнимдаги ногирон қўлимни ташқари чиқардим.
— Биродарлар, Жўра бобонинг отидан йиқилиб, қўлим чиқиб эди, мана… мана… — дедим.
Улар хохолаб-хохолаб кулди. Ўзаро гапиришди:
— Бу ўзи унга ким бўлади?
— Ҳеч ким!
— Ҳеч ким? Йўғ-е?
— Демак, бу ўзича ритсарлик қилмоқчи бўлибди-да?
— О, ритсар! ХХ аср ритсари!
— Дон Кихот!
— Дон Кихот! ХХ аср Дон Кихоти!
Мен шундагина улар кимлигини билдим. Қўлим ногиронлигини айтиб, йиғламсираганларимга минг-минг пушаймон бўлдим…
Ерга қарадим. Қўлимни қўйнимга солмадим. Соғлом қўлимдайин ерга тирадим.
Ногирон қўлим зирқиллаб оғриди. Тишимни тишимга босдим. Юзларим ловуллаб ёнди…
Бир бало қилиб, жойимдан турдим. Оёқларида тик турдим.
Шунда бирови жағимга урди.
Мен кетимга тисарилиб-тисарилиб, бунисига бориб урилдим.
Буниси елкамдан суяб қолиб, ҳароммағизимга урди.
Гандираклаб-гандираклаб, унисига бордим.
Унисидан иягимга едим.
Бир айланиб тушдим. Осмон гир-гир айланди. Осмон қоп-қора бўлди.

Тағин турдим. Далбанглаб-далбанглаб бордим. Бировнинг бўйнига осилдим.
— Биродарлар, мен сизларга нима қилдим… — дедим.
Уни жонимнинг борича қучоқлаб турдим.
У, ичимга кўп мушт урди.
Нафасим ҳиқиллаб бўлинди. Ичимда бир нима эзилди. Қўлларим бўшашиб, елкасидан сидирилиб тушди.
Оёғимда мажолим қолмади. Ўзимни ерга чалқанча ташладим…
— Биродарлар, айбимни айтинг, айбимни… — дея инграндим.
Белимга учли бир нима зарб билан тегди. Кейин биқинимга тегди. Зарб ҳар текканда жоним ҳалқумимга келиб кетди.
— Биродарлар, мен ҳам одам-ку… — дея инграндим.


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-71

* * * Деҳлида тўп-тўп бўлиб айланиб юрган ғолиблар орасида ёғли ўлжа излаётганлари ҳам бор эди. Синд дарёсининг бўйидан Бобур аскарларига қўшилиб келган Ёр Ҳусайнбек илгари ...

Ҳар кун бир гап… ўзбек ҳақда бунчалар кўп

Риёларга тўлиб кетди, бутун дунё, Қайга боқсам... Оҳ-воҳлардан тўйиб кетдим. Ҳаёт фақат ўзбекларга тўлган гўё, Ҳар кун бир гап... Юрагимни ўйиб кетди. (more…)

Мeҳробдан чаён-маъшуқа маҳбаси

Раънонинг иккинчи хати Анвар учун яна бир ташвиш эди. Унинг ёнига боришдан ҳеч бир мантиқ топмас, билъ-акс, юрак ўтининг аланга олишини, жароҳатларнинг янгиланишини кўрар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400