Қобулдаги тўйда портлашда 182 киши яраланди, 63 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Кобулдаги тўйда содир этилган портлаш оқибатида 63 киши ҳалок бўлди, 182 киши яраланди. Бу ҳақда Tolo News нашрига таяниб, Кун.уз ёзмоқда. Портлаш содир бўлганини Афғонистон ички ишлар вазирлиги тасдиқлаган. 182 киши яраланди.

Портлаш маҳаллий соат билан 22:40да Кобулдаги банкет залларидан бирида юз берган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, террорчи-худкуш ўзини саҳна олдида портлатган.

Маълум қилинишича, Афғонистонда одатда тўй маросимларида 400 дан кўпроқ одам иштирок этади.

Нашрнинг таъкидлашича, портлаш Афғонистон учун жуда аҳамиятли бир вақтда, АҚШ ва “Толибон” 18 йиллик урушни тўхтатишга яқин турганда содир этилган.

Кейинроқ “Толибон” терактга алоқаси йўқлигини маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2017 йилда жаҳонда 262 журналист таъқиб қилинди

2017 йилда журналистлар рекорд даражада – 262 киши жиноий таъқибга учради, дея баёнот берди Журналистларни ҳимоя қилиш Қўмитаси (CJP). Ташкилот маълумотларига кўра, ...

Ўзбекистонга кимлар визасиз келиши мумкин – тивдан батафсил маълумот

Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, Ўзбекистонга кимлар визасиз кириши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот эълон қилди.  Хабарда айтилишига ...

Бмт гўшт истеъмолини камайтиришга чақирмоқда

БМТ инсониятга гўшт истеъмолини камайтиришга бунинг ўрнига эса мева-сабзавот истеъмол қилишни кўпайтиришга чақирмоқда. Бу иқлим ўзгариши жараёнларининг олдини олишга ёрдам ...