Ўзбекистонда микрогэслар қурилмайдиган бўлди

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Жиззах вилоятидаги Зомин сув омборидан чиқадиган каналда қуввати 200 кВт. бўлган микроГЭС қурилиши бўйича пилот лойиҳасини амалга оширди. 

Ушбу лойиҳа натижаларини ҳисобга олган ҳолда, компания ва “Гидролойиҳа” АЖ лойиҳа институти мутахассислари Андижон, Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларига чиқиб, микроГЭС қуриш учун энг истиқболли участкаларни қўшимча равишда ўргандилар.

Улар илгари режалаштирилган Жиззах, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 32 та микроГЭС қурилиши мақсадга мувофиқ бўлмайди, деган хулосага келдилар. Бунга сув оқими етарлича давомли эмаслиги, сув босими (1 – 4,5 метр) ва канал бўйича сув сарфи (0,25 – 4 куб м/сек) пастлиги сабаб қилиб келтирилди.

Андижон (6), Қашқадарё (2), Самарқанд (5) ва Фарғона (1) вилоятларида янги микроГЭСларни қуриш учун сув оқимларининг 14 та истиқболли участкаси аниқланди. Бу ерда сув босими (6 – 90 метр), сув сарфи (1 – 8 куб м/сек) ҳамда бир йил мобайнида сув оқими режимларининг давомийлиги анча юқори.

Шу тариқа, ҳаммаси бўлиб 19 та микроГЭС қурилади, уларнинг жами ҳисоб-китоб қуввати 10 055 кВт.ни ташкил этади. Қурилиш харажатлари 12 млн. АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади. 2019 йилнинг IV чораги ва 2020 йилнинг III-IV чоракларида ишга тушириш мўлжалланган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2019 йилдан кучга кирди”, деб ёзади Norma.uz сайти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Amnesty international ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори рашиджон қодиров учун одил судловни талаб қилди

Amnesty International коррупцияда айбланиб, қамоқда сақланаётган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг суд ишида очиқликка ва судларда мустақил экспертлар ҳамда ...

Ургутда ун тақчил

Яқиндагина ижтимоий тармоқларнинг ӯзбек сегментида Туркманистонда ун тақчил, аҳоли ун учун турнақатор навбат кутишга мажбур бӯлмоқда, деб аюҳаннос солишганди. Бу етмагандек, ...

Ўзбекистонда доллар курси 40.01 сўмга қимматлади

Марказий банк 23 июлдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда,  долларнинг расмий курси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400