Актам Хайитов:Бугун биз жуда кўп гўшт истеъмол қиляпмиз

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда мутасаддилар «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ижроси ва моҳияти юзасидан маълумот бериб, ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришди. Бу ҳақда Кун.уз нашри хабар қилди.

«Гўшт нархи нега қимматлаб кетяпти деб ўйлайсизлар? Тўғри, озуқа етишмаслиги биринчи сабаб, иккинчидан, бугун биз жуда кўп гўшт истеъмол қиляпмиз. Шунчалик кўп гўшт емоқдамизки, бунинг натижасида кўпгина касалликлар пайдо бўляпти. Буни «Америка касаллиги» дейишади, бу касаллик менда ҳам бор, ҳаммамизнинг танамизда ортиқча гўшт бор. Мен фақат гўштни айтмаяпман, овқатланиш маданиятимиз йўқ.

Сиз айтган озуқа захираси бўйича бу йил биринчи бор Президент қарори асосида пахтачилик хўжаликларининг 10 фоиз майдонида беда экини етиштиришга рухсат берилди.

Эндиликда фермер бошқа экинлар бўйича белгиланган ҳосилдорликни таъминласин ва 10 фоиз майдонда чорва учун озуқа ҳам эксин», дея  Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хайитовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шифокорлар қанча маош олишлари лозим?

Сўнгги пайтларда ўқитувчи касбининг обрўсини кўтариш масаласи кўп муҳокама қилинди ва уларнинг маоши босқичма-босқич ошириб борилмоқда. Аммо бюджетнинг ўта муҳим яна бир ...

Ўзбекистондаги ёлғонлардан чарчаган аёл россияга бутунлай кўчиб кетишга қарор қилди

Андижондаги кўзбўямачиликда алданган аёллардан бири — Муяссархон Раҳимова Россияга бутунлай кўчиб кетишга қарор қилди. Айтишича, у Ўзбекистондаги ёлғонлардан чарчаган. ...

Сайлов яқин. депутатларнинг жонланишида жон бор

Халқ таълими вазирлиги махсус мактабларни танқид қилиб чиққан депутатга раддия берган (). “Миллий тикланиш” партиясининг раиси ва Қонунчилик палатаси депутати Сарвар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400