Улуғбек Аъзамов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, Улуғбек Аҳмадович Аъзамов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизматига таяниб Kun.uz’ хабар берди.

Улуғбек Аъзамов 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. У 2002 йилда Буюк Британиянинг Суррей университетини “Халқаро туризм менежменти ва меҳмондўстлик” йўналиши бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Улуғбек Аъзамов Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият юритиб келган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда ағдарилган автобус пахтага теримчиларни олиб кетаётган бўлган

11 октябрь куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида салонида 28 йўловчи бўлган Isuzu автобуси ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса оқибатида уч йўловчи ...

Хитойда пиёдалар ўтувчи йўлакда телефон “титкилаганлар” жарима тўлашмоқда

Хитойда пиёдалар ўтувчи йўлакларда ўз телефонини “титкилаганлар” жарима тўлашади. Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари маҳаллий полицияга таяниб хабар бермоқда. ...

Улуғбек аъзамов туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, Улуғбек Аҳмадович Аъзамов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ...