Машҳурлар ҳаётидан 12 қизиқ маълумот

 

 napoleon Наполеон айлурофобия — мушуклардан қўрқиш дардига дучор бўлган.

Эйнштейн жон бераётганида унинг сўнгги сўзлари ҳам ўзи билан бирга кетган — ёнида ўтирган аёл немисчага тушунмаган.

Машҳур қўшиқчи Ник Кейв думча (?!.) билан туғилган.

Шекспир ва Сервантес бир кунда вафот этишган — 1616 йилнинг 23 апрелида. 

Инглиз ёзувчиси Виржиния Вулф аксар китобларини тикка турган ҳолда ёзган.

Сара Бернар 13 ёшли Жулетта ролини 70 ёшида ўйнаган.

 Уолт Дисней болалигида бир бойқушни қийнаб ўлдирган. Шундан сўнг у жонворларни мултфилмларда «тирилтириш»га киришган.

Бир куни Бетховен «саёқлиги учун»  қамоққа олинган.

Ойга қадам қўйган астронавтлардан бири Базз Олдриннинг онасининг қизлик фамилияси Мун — инглизча Ой маъносини беради.

Юлий Сезар сочлари тўкила бошлаганини яшириш учун дафна гулчамбари тақиб юрган.

Жорж Вашингтон томорқасида марихуана етиштирган.

Телефон кашфиётчиси Александр Белл онаси ва хотинига бирон марта ҳам қўнғироқ қилмаган — улар гунг бўлишган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада каримов ҳайкалига қарши имзо тўпланмоқда

Турли номалар, петиция ва ташаббуслар онлайн-платформаси ҳисобланган Change.org сайтида “Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ўрнатилишига қарши” ...

Тожикистондаги қамоқхонада ғалаён, 29 нафар маҳбус ҳалок бўлди

19 май, якшанба куни кечқурун Душанбе шаҳридан 15 километр жануби-шарқда жойлашган Вахдат шаҳридаги қаттиқ режимдаги колонияда юз берган ғалаён оқибатида уч нафар қўриқчи ва ...

Ўзбекистонликлар йўлда музлаб қолишига яна бир баҳя қолди

Ичида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган автобус бузилиб қолганлиги сабабли йўлда қолиб кетган. Бу ҳақда “Дарё” нашри «Sputnik»га таяниб ёзмоқда. 54 кишини Туркистон ...