Бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатлари намунаси ўлароқ “Андижон-Ўш“ йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Эндиликда ушбу МН-26 сонли мазкур йўналишда ҳар куни Ўзбекистон томонидан 6 та Қирғизистон томонидан 6 та, жами 12 та янги, “FOTON” компаниясининг микроавтобуслари йўловчилар хизматида бўлади дейди – “Буюк Қурилиш Элит“ МЧЖ раҳбари Анваржон Қурбоналиевич Нурматов.