Исроил Мадримов яна муддатидан олдин ғалаба қозонди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Исроил Мадримов (4-0, 4 КО) ўзининг навбатдаги жангида ҳам муддатдан аввал ғалаба қозонди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Нью-Йоркдаги муҳташам «Madison Square Garden» аренасида кечган бокс кечасида Мадримов мексикалик тажрибали рақиб Алехандро Баррерага (29-6, 18 КО) қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жанг 5 раундда ниҳоясига етди. Исроил томонидан берилган кетма-кет зарбалардан сўнг жанг рефериси раунднинг 2:06 сонияси ортда қолганида жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этилди. Бунгача Баррера биринчи раундда ҳам нокдаун ҳолатига тушган, аммо ўрнидан туриб жангни давом эттира олганди.

Ушбу ғалаба орқали Исроил WBA Intercontinental чемпионлик камарини биринчи марта ҳимоя қилди. Унинг тўртта жангдан сўнг муддатидан олдин қўлга киритган ғалабалари сони тўрттани ташкил қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Греция фермерлари электр энергияси нархининг ошишидан норози

Грецияда деҳқонлар электр энергияси нархи ошишига қарши намойишга чиқди. Намойишчилар Лариса шаҳри яқинида йўлни тўсиб, идишларга қуйилган сутларни тўкиб юборишди. Фермерлар ...

Россияда ўзбекистонлик талаба патент олмай кечки вақтда гипермаркетда сотувчи бўлиб ишлагани учун қўлга олинди

2019 йилнинг 2 май куни ОАВда Россия гидрометерология университети 2-босқич талабаси, Ўзбекистон фуқароси М.Йўлдошевнинг қўлга олинганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.  ...

Жамшид нажмиддинов жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Жамшид Нажмиддинов ярим-ўрта вазн тоифасида профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди. (more…)