Ўзбекистон бу йилги сайловларга 230 миллиард сўм маблағ ажратди

2019 йилги сайловда ҳар битта депутатликка номзод учун 10 млн сўмдан ортиқроқ маблағ сарфланади. Бу ҳақда 15 октябрь куни Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг видеоселектор тарзида бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилинди, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри.

Унга кўра сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори қуйидагича белгиланган:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод учун – 10 832 000 (ўн миллион саккиз юз ўттиз икки минг) сўм;

Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун – 2 000 000 (икки миллион) сўм;

Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун – 1 000 000 (бир миллион) сўм.

Эслатиб ўтамиз, олдинги сайловларда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар учун маблағ ажратилмаган. Қайд қилинишича, 2014 йилда бўлиб ўтган сайловларда давлат бюджетидан харажатлар сметаси учун ажратилган пул 30 млрд сўмдан ошган. Жорий йилги сайловларда бу сумма 230 млрд сўмдан ошиши кўзда тутилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўза : ғарб аҳлида ҳам умид уйғотган мурожаат

Президентимизнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномаси нафақат халқимиз, балки дунё жамоатчилигида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Негаки, мазкур ...

Ўзбекистонда бизнес-омбудсман тергов ҳибсхоналарига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди

Ўзбекистонда бизнес-омбудсман тергов ҳибсхоналарига монеликсиз киришга ҳамда тергов қилинаётганлар ва маҳкумларнинг мурожаатларини олишга ҳақли бўлди. (more…)

Санкт-петербургда тожикистонлик «халқ генерал»и саид ғози йўқолиб қолди

dav 90-йиллардла машҳур бўлган руҳоний Саид Қиёмиддин Ғозининг қариндошлари у Истанбулдан Санкт-Петербургга қайтиб келиши билан йўқолиб қолганини айтишмоқда. Саид Қиёмиддин ...