Муҳаммад Раҳимхон II

Хива хонлигини 1864–1910 йилларда – қарийб ярим аср бошқарган Муҳаммад Раҳимхон II мамлакат тахтига 19 ёшида ўтирди. Хонликнинг қарийб тўрт асрлик тарихида энг узоқ вақт ҳукмронлик қилган ушбу хон маърифатли бўлиб, ёшлигида Хивадаги Араб Муҳаммадхон мадрасасида таҳсил олди.

Шу билан бирга, Муҳаммад Раҳимхон II Хоразмнинг сўнгги мустақил хони сифатида ҳам тарихда қолди. Чунки хонлик 1873 йилда Россия империяси мустамлакасига айланди.

Муҳаммад Раҳимхон II саройга адабиёт ва санъат арбобларини тўплади. Ўзи ҳам Феруз – “бахтли”, “ғолиб” тахаллуси билан шеърлар ёзди. Маърифатпарвар ҳукмдор сифатида Хоразмда таржима мактабини яратди. Хивада босмахона ташкил этди. Тарих ва адабиётга оид китоблардан иборат бой кутубхона тузди. Унинг даврида хонликда фотография ва кино санъати вужудга келди, ободончилик ишлари амалга оширилди.

Бироқ ҳукмронлигининг анча қисми Россия империяси қарамлигида кечди. Рус ҳукмдорлари хонни “сийлаб туриш”ни одат қилишганди. Айниқса, 1881–1894 йилларда ҳукмронлик қилган Александр III ва 1894–1917 йилларда империяни бошқарган Николай II хоннинг кўксини орденларга тўлдирди. Ҳатто Муҳаммад Раҳимхон III 1896 йилдан генерал-лейтенант, 1904 йилдан кавалерия генерали ҳарбий даражаларига эришди. 1902 йилда Николай III хонга “Ҳазрати Олийлари” унвонини тақдим этди.

ФЕРУЗ КЎКСИГА ТАҚИЛГАН ИЛК РУС ОРДЕНИ

Муҳаммад Раҳимхон II мамлакати ичида амалга оширган улкан хизматлари учун рус императорлари томонидан бир неча маротаба мукофотланди. Жумладан, у 1883 йил 11 майда олмослар билан безатилган I даражали “Муқаддас Анна” ордени билан тақдирланди.

Бу даврда ушбу орден IV даражали эди. Унинг хонга тақдим этилган I даражалиси эни 10 сантиметрлик, ўнг елка бўйлаб тақиладиган сариқ ҳошияли қизил узун тасма, унинг остидаги олтин хоч, шунингдек, кўкракнинг ўнг томонига тақиладиган кумуш юлдуздан иборат эди. Ушбу орденни олганларга йиллик 350 ёки 200 рубллик нафақа тайинланарди.

Мусулмонлар учун мазкур орденнинг кумуш юлдузи ва хочидаги Муқаддас Анна ҳамда хоч тасвири Россия империяси бургути тасвири билан алмаштирилган.

Шунинг учун ислом динига эътиқод қилган Муҳаммад Раҳимхон IIга берилган орденларда христианликка хос унсурлар бўлмаган.

“Муқаддас Анна” ордени рус императори Пётр I ва Екатерина I нинг қизи Анна (1708–1728) хотирасига унинг турмуш ўртоғи томонидан 1735 йилда таъсис этилган. У 1797 йилда Россия империясининг Давлат мукофотига айлантирилди.

 

ТУҲФА ҚИЛИНГАН ОЛМОС ТУҒРО

1891 йилда хон Россия империясининг “Оқ бургут” ордени билан мукофотланди. Ушбу орден дастлаб 1705 йилда Польшада таъсис этилган. “Оқ бургут” 1831 йилда Россия орденлари сафига киритилди.

Бунда тўқ кўк рангдаги чап елкадан туширилган энли тасма тақилган, орденнинг нишони ўнг елка ёнига, олтин юлдуз эса кўкракнинг чап томонига қадалган. Россиянинг бошқа орденларидан фарқли ўлароқ, ушбу орден соҳибига нафақа тўланмаган. Орден фақат бир даражадан иборат бўлган. Россия империяси орденлари ичида “Оқ бургут” “Авлиё Александр Невский” орденидан кейинги ўринда туради.

Муҳаммад Раҳимхон II 1896 йилда Николай II император зоти олийларининг олмос тўғроси (исм тасвири туширилган безак) билан тақдирланди.

Унга “Жаноби олийлари” унвони берилди. 1896 йилнинг 14 майида ёзилган Россия подшоси Ёрлиғида, жумладан, шундай сўзлар бор эди: “Жаноби олийлари, сиз бошқараётган халқнинг тинч ва фаровон турмуш кечираётгани хонликдаги рус ва маҳаллий халқларнинг аъло даражадаги муносабатлари ва сизнинг самарали фаолиятингизни ҳисобга олиб, сизга ўзимнинг илтифотимни билдириб, сиз жаноби олийларини ўзимнинг шонли армиям рўйхатига генерал-лейтенант қилиб киритдим. Сизга бўлган эзгу илтифотимнинг алоҳида белгиси сифатида сиз жаноби олийларига кўкрагингизга тақиб юриш учун олмослар билан ёзилган Ўз исмингиз тасвирини юбордим”.

РУС ИМПЕРАТОРИДА IV, ХИВА ХОНИДА ЭСА I ДАРАЖАЛИ ОРДЕН

Хива хони 1900 йилда Россия империясининг олий мукофотларидан бири – “Муқаддас Александр Невский” ордени кавалерига айланди. Мазкур орденни 1725 йилда император аёл Екатерина I таъсис этганди.

Орден фақат бир даражага эга. У нишон, кумуш юлдуз ва чап елка орқали тақиладиган қизил тасмадан иборат. Муҳаммад Раҳимхон I Iга 1905 йилда Император Николай I I нинг олмослар билан безатилган портрети ҳам тортиқ қилинди. Орадан икки йил ўтгач, “Муқаддас Александр Невский” орденига олмос нишонлар берилди.

1908 йилда хоннинг орденлари сони яна биттага кўпайди. У шу йили Россия империясининг I даражали “Авлиё Владимир” орденига эга бўлди. Мазкур орден 1782 йилда Екатерина I I томонидан Киев Русида хиристианлик динини жорий этган князь Владимир (тахминан 960–1015) шарафига таъсис этилганди.

Орден IV даражали. Унинг Муҳаммад Раҳимхон IIга берилган I даражалиси кўкракнинг чап томонидаги саккиз қиррали юлдуз, ўнг елка орқали ўтказилган қизил тасма ва унинг остидаги катта олтин хочдан иборат. Орден соҳибларига йиллик 600 рубль миқдоридаги нафақа берилган. Император Николай IIнинг ўзи 1890 йилда ушбу орденнинг ИВ даражалиси (энг қуйиси) билан мукофотланган.

Бундан ташқари, Муҳаммад Раҳимхон II яна I даражали “Муқаддас Станислав” ордени ва олмослар билан безатилган тож кийиш маросими медали, жиға, олтин соат ва узук билан ҳам тақдирланган.

Алишер ЭГАМБEРДИЕВ,

Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети талабаси

Манба:ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

11 сентябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 11-сентябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 254- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз. 1914 йил 11 сентябрь ...

Тожикистонни блокада қилиб миллиардлаб доллар фойдадан қуруқ қолганимиз…

Шу пайтгача Тожикистон ҳақида, уларга 20 йил давомида виза жорий этиб, уларни блокада қилиб қўйганимиз ҳақида нима ёзган бўлсам "қон-қардошлик", "жон-қардошлик"дан келиб ...

“тож  маҳал” — меҳр-муҳаббат мўъжизаси

Заҳириддин Муҳаммад Бобур  ва Бобурийлар сулоласи атамаси аҳолиси сонининг кўплиги жиҳатидан дунёда ўзига хос ўрин тутадиган Ҳиндистон мамлакати ва ҳинд халқи тарихида зарҳал ...