ОАВ Шимолий Корея етакчиси ўрнига унинг синглиси тайёрланаётганини маълум қилди

Шимолий Корея 2019 йил охиридан бошлаб фавқулодда вазият ҳолатига Ким Чен Ин ўрнига унинг синглиси Ким Ё Чжонни тайёрламоқда.

Ким Е Чжон. Фото: The Korea Times

Бу ҳақда Жанубий Корея ва АҚШдаги манбаларга таяниб “Иомиури” япон нашри хабар берди.

Манбалар маълумотларига кўра, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитасининг 2019 йил охиридаги мажлисида Ким Чен Иннинг тўсатдан ўлими ёки бирор сабабга кўра мамлакатни бошқара олмаслик ҳолатида мамлакатдаги барча ҳокимият унинг синглисига топширилиши ҳақида қарор қабул қилинган. Манбаларнинг таъкидлашича, шундан кейин “Ким Ё Чжон номидан партия ва ҳарбий линиялар бўйича кўплаб кўрсатмалар берилган”.

Нашр маълумотларига кўра, январда Пхеньянга юқори қон босими, юракда муаммолар ва қанд касаллигидан азият чекувчи Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли франциялик шифокорлар гуруҳи келган. Шундан кейин унинг ўрнига синглисини тайёрлаш бўйича ишлар жадаллашиб, Ким Ё Чжон Шимолий Кореяда деярли “иккинчи рақамли одам”га айланган.

Ҳозирда Ким Ё Чжон 31 ёшда бўлиб, Меҳнат партияси марказий қўмитаси директори биринчи ўринбосари лавозимини эгаллайди. У ёшлигида Ким Чен Ин билан бирга Швейцарияда таълим олган.

21 апрелда АҚШнинг CNN телеканали разведка вакилларига таяниб Шимолий Корея етакчиси жарроҳлик амалиётидан кейин оғир аҳволдалигини маълум қилган. Ким Чен Иннинг соғлиғи ҳақидаги гаплар у 15 апрелда бобоси Ким Ир Сеннинг таваллуд куни нишонланишини ўтказиб юборгандан кейин урчиган. Бундан 4 кун аввал у ҳукумат йиғилишида иштирок этган, бироқ шундан кейин кўриниш бермаган.

 

https://kun.uz/news/2020/04/22/oav-shimoliy-koreya-yetakchisi-orniga-uning-singlisi-tayyorlanayotganini-malum-qildi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Роғун қурилишида 2018 йилда 6 киши ҳалок бўлди

Роғун ГЭСи объектлари қурилишида 2018 йилда олти киши ҳалок бўлган ва етти киши жабрланган. Тожикистоннинг асосий қурилишида ўтган йили 11 та бахтсиз ҳодиса юз берган. Бу ...

Долларнинг расмий курси ўсишни бошлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 17 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ...

Туркманистоннинг янги президенти сердар бердимуҳамедов бўлди

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси навбатдан ташқари президентлик сайловларининг расмий натижаларини эълон қилди. Сайловда 9 нафар номзод иштирок этди. Амалдаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400