Ўзбек халқига душмандек зарар келтирган Салай Мадаминов- Муҳаммад Солиҳдир!

Ўзбек халқига душмандек зарар келтирган Салай Мадаминов- Муҳаммад Солиҳдир!

Ўзбекистоннинг собиқ президенти, диктатор Ислом Каримов зеҳнида “сиёсий рақиб” деган тушунча мутлақо бўлмаган. У ҳамиша ўзининг сиёсий фаолиятига қарши гуруҳларни “душман”, қўллаб-қувватловчиларни эса “тарафдор” деб қабул қилган. Каримов ҳар қандай мухолифат кўринишига тоқатсиз бўлганлиги сабабли уларни ўзига душман деб қабул қилди ҳамда душманига қарши аёвсиз, шафқатсизларча муносабатда бўлди ва курашди.
Мухолифатдаги Эрк партиясининг раиси Салай Мадаминов – Муҳаммад Солиҳ учун ҳам сиёсий рақиб тушунчаси мутлақо бегонадир. Унинг зеҳниятини ҳам худди диктатор И. Каримов каби “душман” ёки “дўст” ёхуд “тарафдор” тушунчаси эгаллаган. У ўзининг сиёсий фаолиятини ана шу тушунчага қатъий амал қилган ҳолда олиб борган ва гарчи бугун фаолиятида маза-матра қолмаган бўлса-да, шу тушунча негизида давом эттирмоқда.

Энг ачинарлиси, Салай Мадаминов фақат ўзи ва саноқли тарафдорлари тан оладиган ана шу тушунчага маҳкам ёпишиб олган ҳолда ўзини гўёки ўзбек мухолифатида якка ва танҳо лидер деб ҳис қилади. У манманликда шу даражага етиб бордики, мухолифатдаги бошқа ташкилотлар билан музокара ёки ҳамкорликни йўлга қўйишни ўзига эп кўрмай қўйди, аксинча бошқа мухолифатларни обрўсизлантириш, йўқ қилишни асосий мақсадига айлантирди. Натижада уни қўлламайдиган ва унга эргашмайдиган, унга сиёсий рақиб бўлган шахсларни бирваракайига ўзига душман деб билди. Мана шу қусурлари унинг бирин-кетин сиёсий хатоларни бошлашига олиб келди.

Салай Мадаминовнинг сиёсий хатоларини санаб ўтаман.

1.Ўзбекистонда 1989 йилда ўзбек зиёлилари билан ташкил қилинган Бирлик Халқ ҳаракатини яширинча, ҳукуматдан иккита 53-54 рақамли квартираларни қўлга киритиш мақсадида иккига бўлди. Бирлик Халқ ҳаракатининг раҳбари Абдураҳим Пўлатовни ўзига рақобатчи эмас, душман деб санай бошлади.

2. Бирлик Халқ ҳаракатини синдириш, яксон ва пораканда қилиш учун собиқ диктатор И. Каримов билан яширинча музокаралар олиб борди. Бирлик Халқ ҳаракатини йўқотиш учун Каримовдан янги партияга қўллов олди. Каримов режими томонидан Эрк партиясига катта молиявий кўмаклар, бино, техникалар, берилди. 1990 йилнинг 30 апрелида Эрк партияси ўзининг биринчи қурултойини ҳеч бир тазйиқ ва босимларсиз Тошкент шаҳрида ўтказди. Адлия вазирлиги мазкур партияни ҳеч қандай муаммосиз тез орада рўйхатдан ўтказиб берди.

3. Эрк партияси томонидан 1990 йил майда ёзилган Мустақиллик Декларациясининг лойиҳаси рус тилида ёзилди ва Эрк газетасида рус тилида эълон қилинди. Ваҳоланки, 1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида”ги қонуни эълон қилинган эди. Ўзларини Декларация муаллифи деб билган шоввозлар аслида 1990 йил 4 майда Литва Олий Мажлисида қабул қилинган Литва Республикасининг Мустақиллик декларацияси ва 1990 йил 12 июнда Россия Совет федерацияси халқ депутатларининг биринчи съездида қабул қилинган Россия Федерацияси Мустақиллик декларасиясини кўчириб, унга қисман ўзгартиришлар киритиб, Ўзбекистонга мўлжаллаб таҳрир қилиб, ҳатто ўзбек тилига таржима қилмасдан рус тилида, Эрк газетасида чоп этишди. Рус тилида ёзилган Мустақиллик декларациясининг биринчи лойиҳаси кейинчалик ўзбек тилига таржима қилинди ҳамда 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши сессиясида қабул қилинди.
4. 1991 йилда Парламентнинг 7-сессиясида депутатлар собиқ диктатор И. Каримовнинг импичментига эришиш арафасида турган бир пайтда Салай Мадаминов мухолифатчилар ва мустақил депутатларнинг юзига оёқ қўйиб, уларга қарши гапириб, собиқ диктаторни ўз амалида олиб қолишга эришди. Бу иши билан ўзбек халқига катта хиёнат қилди.
5. Президент сайлови арафасида мухолифат, жумладан, Абдураҳим Пўлатов Салай Мадаминовдан сайловга ўз номзодини қўймаслигини, акс ҳолда диктатор Каримов ундан унумли фойдаланиб бўлгач, ишлатилган, кераксиз матоҳ каби ахлатга улоқтиришини қайта-қайта таъкидлади. Аммо у мухолифат вакилларининг илтимосига рад этди. Сайловга ўз номзодини қўйди ва ютқазди. Шу орқали у диктатор Каримовни ҳам легитимлаштириб, ҳам легаллаштириб берди. Сайловдан кейин И. Каримов унга тўртта портфель, яъни тўртта вазирликни ажратди. Ютқазганидан аламига чидаёлмай у портфелларни рад этди. Бу хатолиги ортидан унинг юзлаб тарафдорлари янги ишлар билан таъминланмай қолишди. С. Мадаминов бундай хиёнати билан партиядошларига катта зарар етказди.

6. 1992 йил 2 июлда Салай Мадаминов аламзадалиги ортидан депутатлик мандатини улоқтирди. Бу хаттиҳаракати билан у ўз сайловчиларига хиёнат қилди. Сиёсий майдонда ҳеч бир бир сиёсатчи бу каби аҳмоқона хаттиҳаракатларни амалга оширмайди. Бу Салай Мадаминовнинг сиёсий савиясизлигидан яққол далолат эди.

7. Собиқ диктатор Каримов сиёсатда анча хийлакор ва айёр эди. У бошидан мухолифатни бўлиб, мухолифат етакчиларини бирбирига гиж-гижлаб, қайраб, уларни олисдан бошқариб келди. Абдураҳим Пўлатов ўта қайсар, уни кўндириш ёки у билан музокара олиб бориш ёки уни алдаб ишонтириш қийин эди. Аммо Салай Мадаминовни ҳар куйга солса бўларди. Ҳар иккаласининг табиатини яхши билган Каримов олдин Абдураҳим Пўлатовга ҳужум уюштириб, унинг бошини ёрдирди. Абдураҳим Пўлатовни сафдошлари орқали чет элда
даволанишга кўндирди, акс ҳолда Каримов уни ўлдиртириб юбориши мумкинлигига ишонтира олди.

1992 йил 20 декабрда Абдураҳим Пўлатов Ўзбекистонни тарк этиб, Боку шаҳрига даволанишга борди. Шундан кейин И. Каримов Салай Мадаминовга қарши яширин курашни кучайтирди. 1993 йил апрель ойида Салай Мадаминовни кичик бир баҳона билан икки кун қаматтириб, уни қамоқ билан қўрқитди. Унга ҳам сафдошлари орқали гўё Каримов уни ўлдиртириб юбориши мумкинлиги қайтақайта қулоғига қуйилди. Уни Абдураҳим Пўлатов чет элда куч тўплаётганлиги билан қизиқтирди. Салай Мадаминовга бу хабар тинчлик бермади. Тез орада, 1993 йил апрелда у Ўзбекистонни тарк этиб, аввал Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрига, кейин Туркияга келди.

Аслида И. Каримовда аввал-бошдан бу икки қўрқоқ сиёсий етакчиларни ўлдиртириб юбориш нияти бўлмаган. Каримов уларни сиёсий хийла ва маккорлик билан масофадан бошқариб тураолди. Қолаверса, 1992-1993 йилларда Россияни демократ президент Борис Елцин бошқараётган эди. Хитой Ўзбекистонга ҳозиргидек яқинлашмаган, ҳали дипломатик алоқалар яхши йўлга қўйилмаган эди. Диктатор И. Каримов сиёсий қотиллика буюртма берган тақдирда ҳам дунё ҳамжамияти уни қўлламаган, аксинча уни жазолашга чорлаган бўлар эди. Қолаверса, сиёсий қотиллик ҳар замон ва ҳар маконда дунё ҳамжамияти томонидан қаттиқ қораланади. Ҳар қандай сиёсий қотиллик учун қачон бўлса ҳам қаттиқ жавобгарлик вужудга келади. Собиқ диктатор И. Каримов бир оз хийла билан иккита катта мухолифат етакчиларидан осон қутулди ва ҳануз бу икки етакчилар бир-бирига душман бўлиб келмоқда.

8. Салай Мадаминов Ўзбекистонни хиёнаткорона тарк этгандан кейин Каримов режими бошсиз қолган Эрк партиясига қаттиқ ташланди. Унинг кўзга кўринган фаолларини бирин-кетин тазйиқ ва таъқиблар остига ола бошлади. Уларни диктатура режими қамади, ўлдирди, жисмонан синдирди, ишдан ҳайдаттирди, обрўсизлантирди. Натижада Эрк партияси расман тугатилди.

9. Чет элда юриб ҳам Салай Мадаминов Абдураҳим Пўлатовни сиёсий рақиб деб эмас, ўзига душман деб ҳисоблаб келди. Орадан салкам 30 йил ўтган бўлса ҳам улар ҳануз бир-бирининг хатоларини тушунгани ҳамда амалдаги диктатурага қарши мухолифатни бирлаштира олгани йўқ. Буларнинг ўзаро келишолмасликлари Ўзбекистондаги сиёсий тузум учун ҳар томонлама асқотмоқда. Бу ўз навбатида хиёнат саналиши оқибатида халқ ҳам, иккита партия фаоллари ҳам азият чекиб келмоқда.

10. Салай Мадаминов ҳанузгача ўзини ўзбек мухолифати етакчисиман деб билади. У ўзидан бошқа мухолифатчиларнинг пайдо бўлишини ва мухолифат ташкилотларнинг кенгайишини асло ҳазм қилолмайди. Янги мухолиф ҳаракат ва партияларни йўқ қилишга интилади. Биз каби мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик партиясини у бошиданоқ ўзига сиёсий рақиб деб эмас, душман деб ҳисоблаб келди. Бизга қарши, бизни йўқ қилиш учун қўлидан келгунча курашиб келди. Натижада унинг ўзи биздан енгилди.

11. 1990 йилнинг бошларида ББC, Озодлик, Америка овози радиоларининг ўзбек хизматлари фаолияти кенгайди. Бу эса радиоларда янги журналистларга бўлган талабни кучайтирди. Худди шу пайтларда фурсатдан фойдаланиб, мазкур радиоларга ишга жойлашиб олган унинг сафдошлари ва тарафдорлари ҳар доим Салай Мадаминовнинг шахсий топшириқлари асосида ишлади. У баъзи журналистларнинг оғзини мойлаб турди. Оқибатда ушбу радиолар эфирида Салай Мадаминов ва унинг Эрк партияси фаолиятига оид “янгиликлар” бетиним айлана бошлади. Мухолифатдаги бошқа ташкилотларга радиоларда чиқишга изн берилмади. Рухсат берилганда ҳам улар ҳақида ёлғон ва туҳмат материаллар бериб борилди. Радиочилар Эрк партияси ягона мухолифат партияси деб халққа доим уқтириб келишди. Аслида ушбу журналистлар Салай Мадаминовнинг топшириғини бажариб ўзбек халқига, мухолифатга ва ўз журналистик касбига катта хиёнат қилдилар. Улар ишдан олиниши шарт!

12. Салай Мадаминовда сиёсий билим, тафаккур ҳеч қачон бўлмаган. У ҳар доим сиёсий ғоя, фикрларни ўғирлаб, худди ўзиники каби ишлатиб келган. Масалан, Ўзбекистон Халқ ҳаракати ташкил этилишига оид ғоялар аслида бизнинг Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг фаолиятидан олинган кўчирма ҳисобланади. Бу эса кўзига жозибадор кўринган бизнинг ҳаракатимизга соя солиш, ҳаракатимизни обрўсизлантириш, кучсизлантириш мақсадида қилинган иш.

2011 йилда Ўзбекистон Халқ ҳаракати ташкил этилган бир пайтда ББC, Озодлик, Америка овози радиолари бизга умуман микрафон беришмади, улар журналистик қизиқиш билдириб, Салай Мадаминовга сизнинг янги ташкил қилган ҳаракатингиз Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатидан нимаси билан фарқ қилади деб савол беришолмади. Ваҳоланки, бу радиолардаги журналистлар тўп-тўп бўлиб, Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг иккита қурултойида ҳам қатнашган эдилар. Бизнинг 2009, 2014, 2018 йилларда ўтказган қурултойимизда ушбу учала радиодан ҳеч бўлмаса бир нафардан ҳам журналист қатнашмади. Боз устига 2014 йилда ўтказилган қурултойимиз олдидан масофадан материал тайёрлаган Америка овози журналистлари бизни қоралаб, туҳматларга бурканган хабарлар тарқатиш билан шуғулланди.

13. Салай Мадаминов томонидан ташкил қилинган сиёсий тадбирлар юқорида номлари тилга олинган радиоларда тўлиқ ёритилиб борилди. Салай Мадаминовнинг сиёсий тадбирлари ёритилаётган пайтларда бошқа мухолифат фаоллари ва ташкилотларидан фикр сўраш ёки интервьюлар олиш у ёқда турсин, ҳатто уларга микрофон берилмади. Бу ишлар Мадаминовнинг тадбирлари ёритилаётган бир пайтда халқнинг фикрини бошқа нарсаларга чалғитмаслик мақсадида қилинди. Қачонки биз, мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати ўзимизнинг сиёсий тадбиримизни бошласак, ушбу радиоларда албатта параллел равишда Салай Мадамоновнинг ижоди, ҳаёт йўли, Эрк партияси ёки Ўзбекистон Халқ ҳаракати ҳақида тўхтовсиз эшиттиришлар, материаллар берилиб борила бошланади. Бу орқали Салай Мадаминовга қарашли журналистлар бизни Салай Мадамонивнинг соясида қолдиришга интилди, Ўзбекистон халқига танилмаслигимиз учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилганини намоён этишди ва маълум маънода мақсадларига эришди.

14. Салай Мадаминов 30 йиллик фаолияти даврида кўплаб манбалардан қарийб 15 миллион АҚШ долларига яқин маблағни қўлга киритди. Бу маблағларнинг бир қисми ББC, Озодлик, Америка овози радиолари журналистлари оғзини мойлашга сарф қилинди. “Еган оғиз уялар” деганидек, бу порахўр журналистлар Салай Мадаминов билан суҳбат ҳар доим эфирга узатилиши олдидан унга бериладиган саволларни олдиндан тайёрлаб юборишарди. Агар интервю яхши чиқмаса, унда бу порахўрлар албатта интервьюни қайта-қайта олиб, тўғирлаб олишар ва кейин эфирга узатишарди.

ББCнинг журналисти Шодиёр Сайфнинг жорий йил 12 майда берган саволларини Салай Мадаминов ҳеч кутмаган эди. Журналистнинг саволларидан у довдираб қолди. Аслида журнаслистика шундай бўлиши лозим, журналист суҳбатдошига кутилмаган саволлар бера олиши керак!

15. Биринчи қасд. Салай Мадаминовга қилинган учала суиқасд ҳам аслида ёлғон суиқасддир. Келинг олдин биринчи суиқасд хусусида тўхталамиз. Собиқ диктатор И. Каримов сиёсий зийрак, билимли эди. У сиёсий қотиллик юзасидан берилган буюртмани жавоби оғир бўлишини, ундан қочиб қутулолмаслигини жуда яхши биларди. Қолаверса, шунча қийинчилик, машаққат билан битта мухолифатни бўлиб, икки бошли қилиб қўйиши, бу бошларни ўзаро келишмовчилигига эришган вақтда унга Салай Мадаминовнинг ўлими нега керак керак бўлиб қолди? У Салай Мадаминовни ўлдиртирса, унда бирлашмаган мухолифатнинг тезда Абдураҳим Пўлатов бошчилигида бирлашиб катта кучга айланиши, қолаверса,
Салай Мадаминовнинг ўлими мухолифатнинг қўлида катта кўзир бўлиши мумкинлигини наҳотки билмаган бўлса?!

И. Каримов сиёсатнинг пихини ёрган шахс эди. Қачонки Абдураҳим Пўлатовнинг фаолияти кучайса, унга қарши Салай Мадаминовнинг пилигини бир оз кўтариб қўйиб, оловини кучайтириб қўярди. Аслида Салай Мадаминовга ҳеч қачон суиқасд бўлмаган, МХХ ходимлари бир оз роль ўйнаб, гўё Салай Мадаминовга суиқасд қилинди деб, бу ролда Салай Мадаминовнинг ўзини ҳам ўйнатишган, уни ишонтиришган ва унинг пилигини кўтариб, мухолифат ичидаги келишмовчилик балансини тўғирлаб қўйишган.

16. Иккинчи қасд. МХХнинг яна кичик бир ўйинида аслида ҳаётда бўлмаган Гулсумой деган аёл ролга киритилади. МХХ ходимаси Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг фаоли Муҳаммадсолиҳ Абутовга алоқага чиқишади. Бошида МХХ ходимаси Абутов билан ишқий хатлар ёзишади. Абутовнинг ишончига кирган Гулсумой гўё йўқолиб қолади. Абутов уни суриштирганда, у ўлган бўлиб чиқади. Шундан кейин Абутов шов-шув кўтариб, Гулсумойнинг ўлдирилиши сабаби билан қизиқади. Улар ишонган чўпчак бўйича гўё МХХ томонидан Гулсумойга Салай Мадаминовни ўлдириш буюрилади. Гулсумой Салай Мадаминовни ўлдиришдан бош тортиб, ўзини ўзи ўлдиради. Бу ёлғон Гулсумой воқеасини ББC, Озодлик, радиолари катта шов-шув қилиб, бир неча ҳафта журналистик текшируви олиб боришади. Салай Мадаминовга иккинчи марта суиқасд уюштирилганини бу радиолар роса излашади. Хуршида Жўраеванинг интервьюсидан кейин бу суиқасд ёлғон бўлиб чиқади.

17. Учинчи суиқасд. 2013 йилда Салай Мадаминовнинг Туркиядаги уйи олдида қилинган ёлғон суиқасдни, аслида Салай Мадаминовнинг ўзи ўйлаб топади ва радиолар орқали уялмай- нетмай бу ёлғонини дунёга тарқатади. Озодлик радиосидаги унинг ҳамтовоқ укалари бу ёлғонни чиндай қилиб радиода бериб боришади. Аслида унга суиқасд қилиш ўзбек режимининг сиёсий манфаатига зид. Чунки ўзбек режимига Салай Мадаминов ўзбек мухолифатини бирлаштирмаслик мақсадида керак, режим Салайнинг ўзбек мухолифати кучайишига ҳар доим катта тўғоноқ бўла олишини яхши билади.

18. Лидернинг жойи ватандадир. Ўз сафдошларини тарк этиб ватандан қочиб чиқиб кетганлар аслида катта халққа катта хиёнат қилдилар. Бу лидерлар аслида лидерликка арзимайдиган сиёсий масхарабозлардир. Агар улар ватанни тарк этмасдан ватанда
қолганларида эди, биринчидан уларни ҳеч ким сиёсий қотилликка буюртма бериб ўлдиролмас эди. Агар шундай қотиллик рўй берган ҳолатда ҳам, ёки булар сиёсий фаолияти учун ҳалок бўлганларида ҳам партиядошлари битта лидерни ўрнига бир қанча лидерларни олға суриб, курашларини янада кучайтирган, диктаторни тахтидан улоқтирган бўлар эдилар. Афсуски, хиёноткорнинг ўз ширин жонини эҳтиёт қилиши унинг партияси ва мамлакат учун жуда қимматга тушди.

19. Агар 1990 йилларда мавжуд бўлган мухолифат мустақиллик учун курашмаганида биз мустақилликка эришмай қолар эдикми? Аслида Иттифоқдош давлатларнинг мустақилликка эришишига Россия Федерацияси катта роль ўйнаган. Совет Иттифоқини тугатиш тараддуди ҳозирги Россия Федерациясининг бир неча марҳум ва тирик лидерлари томонидан илгари сурилган ғоя эди. 1991 йил 8 декабрда Беларуссия Республикасининг Беловежск посёлкасида Беларуссия, Россия ва Украина давлатлари раҳбарлари иштирокида Совет иттифоқи тугатилиши, ўрнига МДҲ (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги) ташкилоти тузилади. Ўзбекистон бу ташкилотга 1992 йилнинг 4 январида аъзо бўлиб кирди. Мустақиллик учун курашмаган мухолифат аслида Ўзбек халқи учун қайтариб берилган мустақилликни ҳужжатлаштириб олиши керак эди. Афсуски, ўша вақтдаги мухолифат шу вазифани ҳам эплолмай, юрт тепасига диктаторни олиб чиқди. Бу сиёсий хатоликларнинг бошида Салай Мадаминов муҳим роль ўйнади. У ватанга, халққа жуда катта хиёнат қилди.

20. Салай Мадаминов Эрк партияси тузилган 1990 йил 30 апрелдаги битта партия қурултойида қатнашди. 1993 йилда ўтказилган Эрк партияси қурултойи унинг иштирокисиз бўлиб ўтди. Шундай бери бу партиянинг бирорта қурултойи ўтказилмади. Ақлли, узоқни кўзлаган партия лидери партиясини қаровсиз ташлаб қўймайди. Доим партия ва сафдошлари билан бирга диктатура режимига қарши аёвсиз, аниқ дастур ва мақсадлар асосида кураш олиб боради. Бизни кузатишимиз бўйича бу Эрк партияси ҳокимиятга яқинлашиш ўрнига йилданйилга ҳокимиятга келиш мақсадидан узоқлашмоқда.

21. Сиёсатда мукаммал, мавқие баланд сиёсий ташкилот- сиёсий партия ҳисобланади. Ақлли сиёсатчи ўз партиясини оёқ ости қилмайди. Партиясини устидан бошқа сиёсий ташкилот тузмайди. Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг тузилиши Салай Мадаминов томонидан катта сиёсий хатолик бўлган эди.

22. Салай Мадаминов сиёсатда шунчалик ожиз ва нотавонки, мени уни 2011 йилнинг 19 июлида Озодлик радиоси орқали баҳсга чақирганимда, баҳсдан қўрқиб чиқмади. Ваҳоланки, 2011 йилнинг 21 июл куни Озодлик радиоси орқали орқамдан менга туҳмат қилди. Мард бўлса нега мен билан очиқ баҳслашмайди?

23. Салай Мадаминов энди ўтмиш. Келаётган 2021 йилдаги Президент сайловида унинг партиясининг қатнашишини имконияти 0%га тенг. Ўзбекистон ҳукумати биз, яъни мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик партиясини ҳам бу сайловга қатнаштирмаслиги аниқ, аммо биз бу сайловга қатнашиш учун ҳозирдан муқобил сайлов платформасини қуришга киришдик. Яна интернетда онлайн режимда муқобил сайловга қатнашамиз.

Энди Салай Мадаминовнинг Мирзиёевнинг истеъфога чиқишини талаб қилиши хусусида тўхталамиз. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: нега Салай Мадаминов тўсатдан бу истеъфо талаби билан чиқди? Кўпчилик Салай Мадаминовнинг бошқалардан сиёсий ғоя ва режаларни ўғирлаб иш тутишини яхши билмайди. Бошқаларнинг ғояларини бир оз келиштириб, шу ўғирликлардан фойдаланади. Унинг калласида сиёсий стратегия ва тактик режалар умуман йўқ. Яқинда, 3 майда мен Манифест лойиҳаси ва унинг кетидан Мухолифат Меморандуми лойиҳаларини бошладим. Менинг янги сиёсий ташаббусим, табиийки, Салай Мадаминовнинг қулоғига етиб борган. Бизнинг бу ҳаракатимиздан воқиф бўлган у ўзини Бирдамлик Халқ Демократик партиясидан қолиб кетгандек ҳис қилиб, шошапиша, оқибатини ўйламасдан 10 майда бир қанча бандлардан иборат Мирзиёевнинг истеъфога чиқишини талаб қилган баёнот билан чиқиш қилди ва гўёки мухолифат лидери ким эканлигини ҳаммага исботламоқчи бўлди. Аслида Салай Мадаминовнинг Президентдан истеъфо талаб қилиши замирида ҳеч қандай асосли нарса йўқ. Унинг бу чиқиши унга қарши акссадо берди. Айниқса, ББC журналисти билан ўтказилган интервьюдан кейин у талаб қилган истеъфо аслида пуч эканлиги билиниб қолди. Одатда унинг сиёсий камчилик ва хатоларини хаспушлайдиган Озодлик радиоси бу сафар кўмакка келмади. “Илғор” етакчи якка ўзи жанг майдонида қолиб кетди.

Шу ўринда мен Озодлик ва Америка овози радиолари ҳақида қисқача фикримни ёзиб кетмоқчиман. Менинг ўтган йилги талабларим бажарилмади. Яна Америка овозининг журналисти Малик Мансур Салай Мадаминовни ҳимоясига отилди. Бу менинг жаҳлимни янада кучли чиқарди. Демак, бу радиоларга бўлган талабимни яна бир бор илгари суришга мажбур бўламан.
ИншаАллоҳ келаси йилнинг бошларида ББCнинг Лондондаги бош қароргоҳига бориб, ўзимда мавжуд бўлган барча маълумотларни ББC раҳбариятига тақдим қиламан. У ерда ҳам бир неча нохолис журналистлар ишламоқда. Ўйлайманки, бу сафарги режаларим ижобий якун топади, иншаАллоҳ.

Баҳодир Хон Туркистон

мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик партияси раҳбари

20 май, 2020 йил.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ўсди

Ўзбекистон ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ёки 3,4 млрд долларга ошган ҳолда, 2019 йил 1 июль ҳолатига 20,7 млрд долларни ташкил қилди. Ўзбекистон Марказий банки эълон ...

Зиёлилар маддоҳликни касб қилса…

Сурат nurullohuz.com сайтидан олинди "Битта муштга айланмай, биз дастмиз ёлғиз-ёлғиз, Тӯзим косаси янглиғ тӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз. Турку Турон тиклангай, ӯлмасмиз ёлғиз-ёлғиз, ...

Биз чинакам хақпарвар сиёсий партия тузишимиз керак !!!

Хозирги кунга келиб жамиятда порахўрлик, халқ мулкини талон – тарож қилиш, коррупция, қариндош – уруғчилик, таниш – билиш орқали юқори лавозимларга тайинланиш жамиятда оддий ...