Трамп сайловларда мағлуб бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ягона сабабни айтди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, ноябрда ўтадиган президент сайловларида коронавирус пандемияси сабабли почта орқали овоз бериш сабабли мағлубиятга учраши мумкин. Трампнинг фикрича, Демократик партия томонидан қўллаб-қувватланаётган бундай усулда овоз бериш қонунни бузиши мумкин.

Фото: AP Photo/Alex Brandon

АҚШ президенти бу ҳақда The Washington Times нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Почта орқали овоз бериш – мағлуб бўлишим мумкин бўлган ягона вариантдир, чунки улар [демократлар] алдашади, талончилик қилишади ва ўғирлашади”, деб айтган Трамп. Унинг таъкидлашича. демократлар баъзи, айниқса республикачилар позициялари кучли бўлган ҳудудларга сайлов бюллетенларини жўнатишмаяпти. АҚШ президентининг айтишича, бундай усулда овоз бериш қонун бузилишларига олиб келиши мумкинлигига ишончи комил.

Трампнинг таъкидлашича, АҚШнинг собиқ вице-президенти, АҚШ президенти лавозимига номзод Жозеф Байден Трампга 2016 йилги президент сайловларида рақиб бўлган АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтонга нисбатан кучсиз рақибдир.

“У [Байден] кучсизроқ, бироқ машина [Демократик партия] кучли, чунки улар тушкун ҳолатдалар”, деб айтган Трамп.

77 ёшли Байден бўлғуси сайловларда 74 ёшли Трампнинг асосий рақиби ҳисобланади. Апрель бошида Байден Демократик партиядан ягона номзодга айлангани маълум бўлган.

Аввалроқ Трамп Байденни 40 йиллик сиёсий тажрибага эгалигига қарамай, “кучсиз сиёсатчи” деб атаган. Апрель охирида АҚШ президенти пандемия сабабли сайловларда овоз беришни кўчириш режаси йўқлигини маълум қилган.

Трамп ва Байдендан ташқари, АҚШ президенти сайловларида иштирок этиш истагини сенатор-демократ Тулси Габбард, Калифорниядан сенатор-демократ Камала Харрис, Миннесотадан сенатор-демократ Эми Клобушар, Вашингтон штати губернатори Жон Инсли, собиқ депутат Бето О’Рурк ва Сан-Антонио мэри Жулиан Кастро билдирган.

https://kun.uz/news/2020/06/19/tramp-saylovlarda-maglub-bolishiga-olib-kelishi-mumkin-bolgan-yagona-sababni-aytdi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Трамп мигрантлар оиласини ажратмасликка имкон берувчи ҳужжатни имзолашга ваъда берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка - Мексика чегарасида ушланган муҳожирларнинг оиласини ажратмасликка имкон берувчи ҳужжатни имзолашни режалаштирмоқда. (more…)

Афғонистонда толиблар ҳужуми оқибатида 19 аскар ҳалок бўлди

Аввалроқ ҳаракатнинг Қатардаги расмий офиси вакили Муҳаммад Суҳайл ШаҳинтТолиблар ҳибсдаги тарафдорлари АҚШ ва “Толибон” ўртасидаги келишув шартлари бўйича озод этилмагунича ...

Осиё кубоги: иордания терма жамоаси австралияни мағлуб этди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган  Австралия ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Абу-Дабида бўлиб ўтган баҳсда сенсацион натижа ...