Оқ уй Болтонни китоби сотувидан оладиган даромаддан маҳрум қилмоқчи

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Болтон давлат сирларини ўз ичига олган китобини чоп этгани учун жиддий жавобгарликка тортилиши лозимлигини билдирганди.

Фото: Getty Images

АҚШ ҳукумати президент Дональд Трампнинг собиқ ёрдамчиси Жон Болтонни ёзган китоби сотувидан оладиган даромаддан маҳрум қилиш ниятида. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинэнининг баёнотида айтилган.

“Ҳукумат унинг пулга ўчлигини миллий хавфсизликни ҳимоя қилишдан юқори қўйган шармандали қарори ортидан даромад олишига йўл қўймаслик ниятида”, – деди у.

АҚШ президентининг матбуот котиби суд китоб аллақачон тарқаб кетганлиги учунгина уни чоп этишни тақиқламаганлигини, чунки бунга кеч бўлганлигини қайд этди.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Болтон давлат сирларини ўз ичига олган китобини чоп этгани учун жиддий жавобгарликка тортилиши лозимлигини билдирганди.

Колумбия округи суди АҚШ Адлия вазирлигининг Болтон ўз китобида махфий ахборотни ошкор қилганлиги учун китобни чоп этишни тақиқлаш тўғрисидаги даъвосини рад этди ва китоб сотувга чиқарилишига рухсат берди.

Фото: AP

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг мемуари «Бу воқеа содир бўлган хона: Оқ уй мемуарлари» (The Room Where It Happened: A White House Memoir) деб номланади. Китоб сотуви 23 июндан бошланиши мўлжалланган. АҚШдаги қатор газеталар китобдан парчалар берди.

Ўзининг 576 саҳифадан иборат китобида 71 ёшли Жон Болтон АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятида ўтказган 17 ойи ҳақида сўз юритган.

https://kun.uz/news/2020/06/21/oq-uy-boltonni-kitobi-sotuvidan-oladigan-daromaddan-mahrum-qilmoqchi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Истанбулда ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учраб вафот этди

11 июнь куни Истанбул шаҳридаги «Haydarpasa Numune Hastanesi» шифохонасида 1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Озод Ражаббоев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ...

Boeing самолётининг сочидаги авариявий қўниши оқибатида 18 киши жабрланди

Бортида 164 йўловчи бўлган Утаир авиакомпаниясининг Москвадан учиб келаётган Boeing 737 самолёти Сочи аэропортига қўнаётган пайтда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, дарё ...

Ўзбекистон ва беларусь ўртасида 300 млн долларлик шартнома тузилди

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Минскдаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилди. Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ...