Демократия кўзгуси

 

 

 

 

 

Президент Ислом Каримов вафотидан сўнг Ўзбекистонга рахбарликга келган Шавкат Мирзиёев узок йиллар давомида топталган умуминсоний қадриятларни қайта тиклаш борасида иш бошлади.

Аста-секинлик билан сўз эркинлигига йўл берилиши кўзатилди, янги қонунлар қабул қилина бошланди, ноҳак қамалганлар ҳибсдан чиқарилди.

Ўзбекистонликларда деярли сўниб бўлган умуд учқунлари қайта шуълалана бошлаганига, мана, яқинда тўрт йил тулади.

Келаси йили Шавкат Мирзиёев президентлигининг беш йиллик муддати тугаб, янги сайловлар бўлиб ўтади.

Камина хам Мирзиёев иқтидорга келганлиги шарофати билан қамокдан озод қилинган ўнлаб сиёсий маҳбуслардан бири. Шу борада миннатдорчилигимни бир -неча бора ёзганман.

Айтишим жоиз-ки, мустақиллик йилларида президент сайловларида Каримов номзоди учун овоз бермаганман. Аниқроги, биронта хам номзодга овоз бермаганман. Сабаби, сайлов кампанияларининг очиқ демократик узанда бўлмаганлиги, ушбуга сабаб эса, лойиқ  номзодлар чиқишига имкон берилмаганлиги бўлган. Ҳозир бу ҳакда муфаззал тўхталиб утирмокчи эмасман.

Агар шу пайтгача каминадан, шу кунда Ўзбекистонда президент сайловлари бўлса, Шавкат Мирзиёев номзодига овоз берармидингиз, деб сўрашганида, албатта овоз берардим, деб жавоб қилардим. Лекин бугун…

Мирзиёев томонидан юкорида айтганим қамоқдан озод қилинганим миннатдорчилиги мени ҳам, бошқа менга ўхшаш юртдошларимни хам сиёсий танловда факат шу миннатдорликга асосланиб қарор қилишга ундамаслиги лозим.

Юрт этакчиси ким булиши керак, деган савол кундаланг турганида, тарозининг иккинчи палласини хам эсдан чиқармаслик керак. Яъни, мамлакатда демократиянинг умумий холати ва эртанги кун имкониятлари.

Хўш, шу нуқтаи назардан Ўзбекистонда умумий ҳолат кандай?

Оддий бир мисол: “Адабиёт газетаси” бош мухаррири Бахтиёр Каримнинг коронавирус туфайли карантинда сақланиш муддати ўтиб кетса хам, ҳалигача қўйиб юборилмаётгани.

Сўнгги ойларда республика сиёсий хаётидаги воқеалардан озми-кўпми хабари бор киши, бош муҳаррирнинг ўшлаб турилишини газетаси фаолияти билан боғлайди. Шу билан бирга, тузилиши режалаштирилаётган янги сиёсий партиядаги ташаббускорлигини хам назардан қочирмайди. Ахир, Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллариданок президент Каримов томонидан тазйиқ  ва қўвғинларга учраб, чет элларга кетишга мажбур бўлган ўзбекистонликларга ўз сахифаларидан жой беришга, омма орасида ўзини “фаришта” кўрсатишга одатланиб колган, олдинги ва амалдаги олий рахбариятнинг севимли ва ўзгармас амалдорлари саналган айрим мартабали шахсларни танқид килишга “Адабиёт газетаси” жўръат килди-да!

Бундай чиқишларни сўз эркинлиги майдонида курган нодемократик кучлар, алал-оқибат ўзлари узоқ  вақт мустаҳкамлаган, аммо сўнгги йилларда Мирзиёв очиб берди , деб ҳисобланилаётган позицияларига ошкорона ҳужум , деб қабул қилдилар. Ва ниҳоят, қарши ҳужумга ўтишга қарор қилдилар. Лекин бу ҳужум адолатли курашнинг барча қоидаларига зид, ниқоб xалатлари остида бўлса ҳам, оддий оммага очик-ойдин куриниб турган, шўндай булишига қaрамасдан, ўзларининг ким эканликларини ошкор айтишни истамаётганларлар “партизан” курашидан бошқа нарса эмас.

Нега “партизан” сўзи қуштирнокда? Ҳ ҳ Қ қ Ё ё ғ Ғ ў Ў

Биз яқиндагина Иккинчи жахон урушида қозонилган ғaлабанинг 75 йиллигини нишонладик. Ўша қирғинбаротда душман ичкарисида қолиб, ўта оғир шароитларда бугунги қутлуғ  кунлар учун курашган инсонларни партизанлар дейишган.

Шу кунда Бахтиёр Каримга қарши коронавирус пандемиясини баҳона қилиб, ҳибсда ушлаб турганлар эртанги қутлуғ кунлар учун курашаяптиларми?

Асло йўк! Уларнинг ягона мақсади–ўз диктатураларини каттами-кичик майдонда тоабад сақлаб қолиш! Демак, мақсад қутлуғ эмас экан, уларни қутлуғ  партизан номи билан атаб бўладими?

Кўплаб саволлар туғилади: карантинга олинган шахсга, аниқ  айтадиган бўлсак, Бахтиёр Каримга нега қўл телефонидан фойдаланишга рўхсат берилмаяпти? Нега мутасаддилар мухаррирнинг бугунги мавқеини инобатга олиб, жамоатчиликга у кишининг карантин муддатини қандай ўтаетгани туғрисида ахборот бериб бормаяпти? Нега Бахтиёр Каримга белгиланган карантин муддатини уйида ўтказишга рўхсат қилинмади? Нега Бахтиёр Карим ўн турт кунлик муддат ўтса ҳам қуйиб юборилмаяпти? Нега жавобгар шахслар ортиқча ушлаб турилганлигининг у ёки бу изохини оммага ошкор қилмаяпти? Нега? Нега?

Саволларга жавоб бериши лозим бўлганлар жимлигининг сабаби, улар аллақачон оммани қаёққга ҳайдаса кетаверадиган қўй подасига ўхшатиб бўлган. Улар учун Андижоннинг икки фожеаси хам, бошқа жойларда тез-тез содир бўлаётган норозилик чиқишлари-ю, тукилаётган қонлар ҳам, керакли ҳулоса қилишга камлик қилаяпти.

Эхтимол улар, яъни саволларга жавоб бериши лозим бўлганлар, ўзбекистонликларни қўйлар подаси, деб атаган чет эллик таникли сиёсатчининг сўзларини ўзларининг ички дастурил амали қилиб олгандир?

Яқинда ўша сиёсатчи ўз халқи вакилларини хам “қўйлар” деб атади. Эҳтимол, бизнинг “партизан” ларимиз, мана, биз ягона пода эмасканмиз-ку, деб , ўзларига таскин беришаётгандир. Агар шундай бўлса, эҳтимол уларга, қўйлар хам бир-биридан насли-насабига қараб, қолаберса, ўтлаетган яйловларига қараб жиддий фарқ  қилишларини эслатиб қўйиш лозимдир.

Қолаберса, қоракалпоқ  чўпонларидан кўп эшитганим бор: подани ўз билганимча ҳайдайман, деяверсанг, узокга боролмайсан.

Мен демократияни икки ёнда у ер-бу ерида кўзгу қўйилган йўлга ўхшатаман. Бу йўл– инсоният ўтмиши ва бугунида орқага қайтиб бўлмайдиган ягона йўлдир. Биз шу йўлга тушган эканмиз, орқага қайтиш имкони йўқлигини хам, қайтиш истагимиз йўқлигини хам англамогимиз керак.

Англаш учун эса, машаққатли йўлимиз бўйидаги кам сонли кўзгуларга қарайлик. Бу кўзгуларда хар биримиз нафақат ўзимизни, балки эртанги кунимизни хам куражакмиз.

Шундай кам сонли кўзгулардан бири– бу кунда   ҳибсда сақланаетган Бахтиёр Каримдир!

Солижон Абдурахмонов. Мустақил журналист, Ўзбекистон шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қумитаси раиси муовини.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чуст туманидаги тўйда 18 киши овқатдан заҳарланди

Шу йилнинг 20 сентябрь куни куни Наманган вилояти Чуст тумани, Ғова қишлоғида ўтказилган тўй маросимидан кейин 18 нафар фуқаро тана ҳарорати кўтарилиши, қорин соҳасида оғриқ, ...

Гардиан: тошкент обод бўлиши учун одамлар ўз уйидан кўчирилмоқда

Лондонда нашр этиладиган "Гардиан" рўзномаси Тошкент марказида барпо этилаётган Tashkent Cityнинг оддий инсонлар ҳаётига таъсирига бағишланган таҳлилий мақола эълон қилган. ...