Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергияси етказиб бериш бўйича қиймати 100 млн долларлик шартнома имзолади

Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергияси етказиб бериш бўйича қиймати 100 млн долларлик шартнома имзолади

Ўзбекистон ва Афғонистон 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича қиймати 100 млн долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги Da Afghanistan Breshna Sherkat энергетика компаниясига таяниб хабар берди.

Хабарга кўра, шартнома Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) ижрочи директори Ҳафиз Муҳаммад Амин ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ раиси Дадажон Исақулов томонидан имзоланган.

Шартнома қиймати 100 млн доллар атрофида бўлиб, 2 млрд кВт/соат электр энергияси етказиб берилиши кўзда тутилган.

DABS делегацияси Ўзбекистонга ташрифи чоғида «Сурхон — Пули — Хумри» электр узатиш линияси лойиҳаси қурилишини ҳам муҳокама қилган.

Хабарда айтилишича, Афғонистон делегацияси Ўзбекистон билан тўхтатиб қўйилган лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш ва лойиҳалар хавфсизлигини таъминлашга ваъда берган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бобур ҳасан: “50 миллион долларлик сармоям билан ўзбекистонга киритилмадим”

Bobur Hasan Ўзбекистон Чегара хизмати асли ўзбекистонлик АҚШ фуқароси Бобур Ҳасанни ватанига киритмади. Тадбиркор Ўзбекистонга 50 миллион долларга яқин сармоя киритиш бўйича ...

Россия: хитойга газ европа нархлари бўйича сотилади

    Россиянинг Хитойга сотадиган газининг ҳар минг кубометри нархи 350-380 доллар атрофида белгиланади. Бу ҳақда, «Газпром»даги манбага асосланиб, «Известия» нашри хабар ...

Арманистонда иқтисодий инқилоб бошланди

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг маълум қилишича, янги ҳукумат дастури амалга оширилиши мамлакатда иқтисодий инқилобни бошлаб беради. Бу ҳақда ТАССга таяниб “Кун.уз” ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400