Фирдавс Абдухалиқовни коррупцияга алоқадорлиги айтилмоқда

Кинематография агентлиги директори ва субсидия маблағларини тақсимлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга Бадиий кенгаш раиси Фирдавс Абдухалиқов коррупцига алоқадорлиги тасдиқлангани тўғрисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 24 янаварь куни  маълум қилди.

Расмий билдирувда таъкидланишича, субсидия маблағларини Абдухалиқов ўзининг яқин қариндошлари орасида тақсимлаган. Жумладан, Фирдавс Абдухалиқов рафиқаси  Шарапова Ф., таъсисчи бўлган ширкатга субсидияларнинг 70 фоизини, қизи Рашидова А.,га 20 фоизини, ўғли  Абдухаликов А.,га 10 фоизини ўтказган.

Коррупцияга қарши кураш агентлигининг иддао қилишича, Фирдавс Абдухалиқов алоқадор бўлган ширкатларга сериалларни суратга олиш учун камида 8 миллиард сўмлик маблағ ўтказиб берилган.

“Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилди”, -дейилади расмий хабарда

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ӯзбекистонда порахӯрликка қандай усул орқали барҳам бериш мумкин?

Ҳукуматимизнинг коррупцияга, порахӯрликка қарши барча хатти-ҳаракатлари ижобий натижа бермаётгани кундан-кунга аёнлашмоқда. (more…)

Ўзбекистонда одил суд

2018  йил 7 март  куни “давлат тўнтариши” айби билан ҳибс этилган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг якунланмаган суд иши бўлиб ўтди. Унда суд иши барча (журналистлар, ҳуқуқ ...

Сотилмаган “мирзиëев лимонлари”ни тошкент ҳокимлари ўқитувчи ва банкирга ўтказди

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги босими остида тумандаги ҳар бир мактаб раҳбарига камида 100 тупдан лимон кўчати сотилди. Зангиотада эса банк ходимлари ойлигидан ...