Тошкентда иссиқ сув ва иситиш яна 10%га ошади

tashkent-suv2015 йилнинг 15 майидан бошлаб Тошкент аҳолиси шунингдек ташкилотлар учун марказий иситиш ҳамда иссиқ сув таъминоти тарифи 10 %га ошади.

Тарифларнинг ошиши ёқилғи ва материалларнинг қимматлашиши билан боғлиқ, дея билдирди “Тошиссиққуввати” ширкати расмийлари.

Марказий иситиш учун пойтахтда бир ойлик тариф нархи турар жойнинг бир квадрат метри учун ҳозирги 844,67 сўмдан 941,14 сўмга ошади.

Иссиқ сув учун янги тариф ҳисоблагич бўлмаган тақдирда киши бошига 11777,69 сўм, (ҳозир 10570,54 сўм) ва ҳисоблагич билан бир кубометр учун 3015,87 сўмни (ҳозир 2706,76 сўм) ташкил этади.

Коммунал ҳизматлар нархлари Тошкентда ҳар йили апрель ойи бошидан оширилар эди.

Бу йил Ўзбекистонда президентлик сайловлари сабаб қимматлашув кечиктирилганини, айтишади кузатувчилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яна фарғоналик ўқитувчилар муаммоси ҳақида: айтамиз ва қайтамиз

Sof.uz сайти икки ҳафтадан бери кузатиб келинаётган фарғоналик ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилиши воқеаси ҳақида бугун ўз манбаларига таяниб “Ўқитувчиларни далага ...

Тошкентдаги “малика” савдо комплексида ўтказилган рейдда валютафурушлар қўлга олинди

  10 май куни Тошкент шаҳрининг Кичик халқа йўли бўйидаги “Малика” савдо комплекси (“Флешка” савдо маркази)га Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокуратураси қошидаги ...

Давлат “алп жамол банк” мижозлари пулини ҳам олиб қўйгани маълум бўлди

Ҳурмат Бобожон/Озодлик Ўзбекистонда 7 йил аввал ёпилган “Алп Жамол банк”нинг ўнлаб мижозлари шу банк ҳисобларида қолган маблағларини ҳалигача ололмай сарсон бўлмоқда. ...