Си Цзинпин Марказий Осиёга 500 миллион доллар ажратишни ваъда қилди

Хитой етакчиси Си Цзинпин Марказий Осиё иқтисодиёти ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун келаси уч йил ичида 500 миллион доллар ажратишга ваъда берди.

25-январь куни Марказий Осиёнинг бешта давлати билан Пекин ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган онлайн саммит бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Хитой раҳбари жорий йилда коронавирусга қарши вакцина етказиб беришга ҳам ваъда берди. Унинг қўшимча қилишича, Пекин вакцина ишлаб чиқариш технологияси билан бўлишишга тайёр.

Бу йил икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сенатор жон маккейн 81 ёшида касаликдан вафот этди

Жон Маккейн АҚШда республикачи сенатор Жон Маккейн 81 ёшида саратон касалидан вафот этди, деб Аср.Уз сайти NBCNews маълумотига таяниб хабар қилди. “Сўнгги йил давомида ...

Турк адвокати нодира қодирова ўлими бўйича аниқ далиллар яширилаётганини маълум қилди

«Медя ҳабер» телеканалининг «6-кун» кўрсатувида Туркия Халқ демократик партиясининг Истанбулдаги депутати ва адвокат Зулейҳа Гулум меҳмон бўлиб, ўз фикрлари билан бўлишди, ...

Қишлоқ ёшлари замонавий таълим масканида қачон таълим тарбия олишади?

 Кўриб турганингиздек бу тасвирлар Қашқарё вилояти Касби тумани Месит қишлоғи 51-умумий ўрта таълим мактабидир. Бу суратлар мактаб кўркига кўрк қўшиб турган тасвирлар бўлиши ...