Россия Украинага бостириб кирса ҳам, НАТО қўшинларини юбормайди

Россия Украинага бостириб кирса ҳам, НАТО қўшинларини Украинага юбормайди. Бу ҳақда 30-январь куни BBCга НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.

“Биз Украинага НАТО қўшинларини жўнатиш ниятимиз йўқ, биз фақат ёрдам беришни хоҳлаймиз. НАТОга аъзо бўлиш билан Украина сингари қадрли шерик бўлишнинг ўртасида фарқ бор”, – деди Столтенберг.

Ғарб альянсининг котиби Столтенбергнинг ушбу баёноти Россия Украина билан чегарадош ҳудудларга 100 минг аскарини жойлаштираётган ва ҳужумлар ҳақидаги тахминлар кучаяётган бир пайтда янграмоқда.

Кремл АҚШ ва НАТО билан бўлиб ўтган сўнгги музокараларда Украина ва бошқа собиқ совет давлатлари Ғарб альянсининг таркибига кирмаслигига кафолат беришни талаб қилди.

НАТОга аъзо бўлишга интилаётган Украинага ҳозирча бундай таклиф тушмаган. Бироқ, НАТО “очиқ эшиклар” тамойили ҳамон амалда ва ундан воз кечишга ҳеч қандай асос йўқлигини, маълум қилиб келади.

Вашингтон эса “ҳар бир суверен давлат қайси ҳарбий иттифоққа қўшилиши ҳақида ўзи қарор қилиши керак”, деган фикрда туриб олмоқда.

АҚШ Москвага ёзма жавоб берганидан сўнг, Россия президенти Владимир Путин 28-январь куни Франция президенти Эммануел Макрон билан суҳбати чоғида Ғарб Москванинг хавфсизлик муаммоси бўйича хавотирларига “бефарқ” қараётганини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Францияда эрта тонг қичқириб, одамларни уйғотадиган хўроз суд қилинмоқда

Францияда эрта тонгда қичқириб, яқин атрофдаги кишиларни уйғотаётган хўроз иши бўйича суд жараёни кетмоқда. Бу ҳақда “Спутник” ёзмоқда. Бу ҳолат Шаранта департаментида кўриб ...

Наманганда яна бир прокурор ушланди

Косонсой туманининг Тагижар маҳалласида яшовчи И.М. муқаддам фирибгарлик жиноятига қўл ургани учун икки бор судланган. Бироқ бундан хулоса чиқармай, яна эски қилмишларини ...

Ўзбекнинг жони шунчалик арзонми?

Кеча Россиянинг Тула областида ўзбекистонлик аёлнинг барчанинг кўз олдида пичоқлаб ўлдирилишини кўрдим. Юрагим ачишиб кетди. Қўлингизга нина санчиб кўринг, тиғ азобини ҳис ...