Дариға Назарбоева Дубайда

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи, парламент депутати Дариға Назарбоева Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида. Бу ҳақда «КазТАГ» нашрига парламентдаги манбалари маълум қилди.

Назарбоева январь ойида намойишлар бошланганидан бери Масжлисдаги йиғилишда қатнашмаган. Расмий маълумотларга кўра – у коронавирус юқтириб олган.

Бироқ “Нур Отан” партияси раҳбарияти ўзгарганидан сўнг (раислик лавозими Нурсултон Назарбоевдан ҳозирги президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ўтганда) Дариға Назарбоева партиянинг сиёсий кенгашида ҳам, бюросида ҳам йўқлиги маълум бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учраб вафот этди

Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги «Уралск—Ақтўбе» трассасида 18 июнь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1988 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.Р. вафот этди. ...

Қозоғистон аэс қуриш режасидан воз кечди

Қозоғистонда атом электростанциясини қуриш ҳозирча режалаштирилмаяпти, бу ҳақда янги сайланган президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Акорда ўтказилган матбуот анжуманда маълум қилди, ...

Молия вазири: нурсултон назарбоевнинг юриш-туришига бюджетдан маблағ ажратилади

Қозоғистон Молия вазири Ерулан Жамаубаев элбошинингнинг умумий фаолиятига, хатти-ҳаракатлари учун бюджетдан маблағ ажратилганини маълум қилди.. “Элбошининг юриш-туришига, ...