Либерия пойтахти Монровияда қуролли шахслар черковга бостириб кирди. 29 нафар ибодат қилувчи, жумладан, 11 нафар бола қочишга уринганида фожиа юз берди, деб ёзади хориж ОАВлари.
Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган. Ҳужум пайтида черковда юзлаб одамлар бўлган.
Бир гуруҳ қуролланган кишилар кириб келди. Уларни кўришимиз биланоқ қочиб кетдик, деди гувоҳлардан бири.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, жароҳатланганлардан баъзиларининг аҳволи оғир. Шунинг учун қурбонлар сони ортиши мумкин. Гувоҳлар фожиа акс этган даҳшатли кадрларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирмоқда.