Қозоғистон бу йил қурол ишлаб чиқаришга кўпроқ сармоя киритади

Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги ўз сайтида 2022-йилда бир қатор мудофаа ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилишини маълум қилди.

Маълум бўлишича, бу йил Қозоғистон заводларида кўпроқ қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқарилади. Хусусан, Олмаотадаги “№405 самолётни таъмирлаш” заводида МИ-171Ш вертолётларини, «Остонадаги Қозоғистон авиация ишлаб чиқариш» корхонаси Airbus самолётларига хизмат кўрсатиш марказини ташкил қилиш, Петропавлдаги “Оғир техникаларни ишлаб чиқариш” заводи чегарани қўриқлаш учун керакли ҳарбий техникани ишлаб чиқаришни, шунингдек, «Тыныс», «Алма МҮ», «Милитарм» корхоналари радиация ва кимёвий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, «Семей инжиниринг»  компанияси зирҳли транспорт воситаларини ишлаб чиқарса, Steelmanufacturing компанияси эса автоматнинг ўқ-дориларни ишлаб чиқаради. «Қазақстан Парамаунт инжиниринг» компаниясидан «Барыс 8х8» танкаси, «Тыныс»  заводида эса Калашников автоматларинининг 12-русуми  ва 15-русуми ишлаб чиқарилади.

Қозоғистон хавфсизлик кучларининг ҳарбийларини замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш асосий бурчимиздир дейилади вазирлик баёнотида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистоннинг янги бош вазири алихан смаилов ҳақида

Қозоғистон президенти Алихан Смаилов номзодини бош вазирликка таклиф қилди ва парламент 11-январдаги мажлисда унинг номзодини тасдиқлади. Жами 89 нафар депутат рўйхатга ...

Карим масимовнинг уйидан чиққан 17,2 миллион доллар ва мол-мулклар

Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари Карим Масимовнинг уйида тинтув ўтказилди. У ердан Масимовга тегишли эканлиги айтилаётган қимматбаҳо соатлар, олтин ...

Бмт қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қозоғистондаги вазиятни хавотир билан кузатмоқда. Бу ҳақда ташкилот матбуот котиби Стефан Дужарик Нью-Йоркдаги брифингда маълум қилди. "Албатта, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400