“Худо хоҳласа, бир-икки дақиқада етиб борамиз”: Украинада чеченлар намоз ўқимоқда

Интернетда чечен аскарларининг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда «Chechnya Today» нашри.

Чеченистон президенти ёрдамчисининг Инстаграмдаги саҳифасида самолётдан олинган видеода Рамзан Қодировнинг “Худо хоҳласа, бир-икки дақиқада етиб борамиз”, деб айтганини кўриш мумкин. Ушбу видео унинг Украина ёки Донбассга учиб кетгани ҳақидаги кўплаб миш-мишларга сабаб бўлди.

Айрим маълумотларга кўра, Чеченистон хавфсизлик кучлари ходимлари ҳозирда рус қўшинлари операция ўтказаётган Украина ёки Донбассда. Рамзан Қодировнинг ёрдамчиси чечен аскарларининг ўрмонда жамоат бўлиб намоз ўқиётгани суратларини эълон қилди.

Бироқ Чеченистон раҳбарининг ёрдамчиси Умар Даудов билан «Chechnya Today» нашри муҳаррирлари билан боғлана олмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш сенати путинни ҳарбий жиноятчи сифатида тан олди

АҚШ Сенати Путинни ҳарбий жиноятчи сифатида тан олиш ҳақидаги резолюцияни имзолади. Резолюцияни Сенатга республикачи депутат Линдси Грэм киритди. Унинг таклифини Демократлар ...

Нквд-кгб-снб-сгб…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида фармони чиққанини эшитиб, матни билан ...

Ўзбекистонда мактабни олтин медаль билан битирган ўқувчиларга отмга кириш имтиҳонида имтиёз берилмайди

Бир неча кун аввал Ўзбекистонда мактаб ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар берилиши ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг айрим ...