Навальний россияликларни Украина билан урушга қарши туришга чақирди

Қамоқдаги россиялик мухолифати сиёсатчи Алексей Навальний фуқароларни норозиликка чиқишга ва Украина билан урушга қаршилик билдиришга чақирди. Баёнот унинг номидан 2 март куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.

“Агар урушни тугатиш учун қамоқхоналар ва автозакларни тўлдириш керак бўлса, келинг, уларни тўлдирайлик. Мен100 йил олдинги номаълум воқеалар ҳужумга сабаб бўлганини кўриб. жим тура олмайман”, деб ёзди у

Навальний Россия фуқароларини Россияда ва хорижда мунтазам намойишлар ўтказишга чақирди.

Президент Владимир Путинни ашаддий танқид қилган ва Россия ҳукуматининг коррупцион хатти-ҳаракатларини фош қилган Навальний 2020-йилнинг августида заҳарланган ва даволаниш учун Германияга олиб кетилган эди. У 2021-йилнинг январида Россияга қайтгач, ҳибсга олинган ва етти йил аввал Ив Роше иши бўйича “шартнома қоидаларини бузганлик”да айбланиб, салкам уч йилга қамалган.

Эслатиб ўтамиз, 24-февраль куни Россия президенти Владимир Путин ҳарбий операция бошланганини маълум қилган эди. Украинанинг бир қанча шаҳар ва вилоятларида портлашлар ва отишмалар содир бўлди. Олти кундан бери Россия армияси бутун Украинага ҳужумлар ва бомбардимон қилишда давом этмоқда. Шу туфайли Ғарб давлатлари Россияга қарши қатор санкциялар эълон қилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири баҳодир юсупов косонсой туманига ҳоким бўлди

Қишлоқ хўжалигининг эндиликда собиқ вазири Баҳодир Юсупов Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди. "Халқ сўзи" нашрининг хабар беришича, Юсупов Халқ депутатлари Косонсой ...

Ҳуқуқини ҳимоя қилган шахс безори эмас

Президент қабулхонаси ёнида намойиш ўтказган Нафосат Оллошукурова Тошкент шаҳар ИИББнинг Яшнобод тумани Чашма кўчасида жойлашган Тутқинларни махсус ушлаб туриш бўлимида мана ...

Оқдарё тумани собиқ ҳокими самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари бўлди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида яна бир лавозим ўзгариши тасдиқланди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400