Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов Косонсой туманига ҳоким бўлди

Қишлоқ хўжалигининг эндиликда собиқ вазири Баҳодир Юсупов Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди. “Халқ сўзи” нашрининг хабар беришича, Юсупов Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида янги лавозимга қўйилган. Сессияда Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров сўзга чиқди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Жавлонбек Набижонович Йўлдошев ўз вазифасидан озод этилди. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Турсунович Юсупов вилоят ҳокимининг қарорига кўра, Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди. Мазкур қарор депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жамшид Хўжаев Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Маъулмот учун, Баҳодир Юсупов бундан аввал ҳам Косонсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган. 2009-2015 йилларда Наманган вилоятини бошқарган.

У қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллашидан аввал Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзингизни ўлдирсангиз ҳам, сўз эркинлигини чекласангиз ҳам фикр эркинлиги бўға олмайсиз!

Комил Алламжонов яқинда барча блогерлар унинг ва давлат химоясида эканлигини айтди. Шунингдек, кўпчилик давлат ташкилотлари оммавий ахборот воситаларини касб байрами билан ...

 “россия элитаси путинни ағдаришга уринмоқда”

Россия бизнес ва сиёсий элитаси президент Владимир Путинга суиқасд уюштиришни режалаштирган нуфузли мухолифат вакилларидан иборат гуруҳ тузди. Бу ҳақда Россия Мудофаа ...

Қуддус исроил пойтахти, деди трамп

АҚШ Президенти Дональд Трамп баёнот берди: "Қуддусни Исроил пойтахти дея расман тан оладиган вақт етиб келди". (more…)