«Мен сенинг қўшнингман, тишлаб олмайман». Зеленский Путинга мурожаат қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путинни музокара ўтказишга чақириб, мурожаат қилди.

“Биз ўзимизни ҳимоя қилишни истаймиз, лекин улар бизни синдиришга ҳаракат қилмоқда. Биз Россияга ҳужум қилганимиз йўқ ва ҳужум қилиш ниятимиз ҳам йўқ. Биз НАТОга аъзо бўлдикми? Йўқ. Бизда ядровий қурол борми? Йўқ”.

У Путинга видео орқали жонли равишда мурожаат қилиб, музокарага келишини қўшимча қилган.

“Мен нима дейишим керак? Кимга нима беришим керак. Биздан нима истайсан? Бизнинг юртимиздан чиқиб кет. Агар кетишни истамасанг, мен билан музокаралар столига ўтир, мен бўшман. Аммо  Макрон, Шольц билан ўтказган 30 метр узунликдаги столда эмас, яқинроқ ўтирайлик. Мен сенинг қўшнингман, тишлаб олмайман.

Мен билан ўтир, гаплаш, нимадан қўрқяпсан? Биз ҳеч кимга таҳдид қилмаймиз. Биз террорчилар эмасмиз”, деди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин ҳам аввал Украина президенти билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини, бироқ АҚШнинг воситачиликдан чиқишини таъкидлаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чеченистонда эркаклар украинадаги урушга мажбуран юборилмоқда

Россиянинг Чеченистон субъектидаги эркаклар Украинадаги урушга мажбуран юборилмоқда. Бу ҳақда The Insider нашри у ерга жўнатилган чеченларнинг оилалари, маҳаллий ...

Қозоғистон мамлакатга келган россия фуқаролари сони ортганини билдирмоқда

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатга келган россияликлар сони ортганини маълум қилди. Уларнинг кўпчилиги вақтинчалик яшаш учун рухсатнома сўраб мурожаат қилган, деди ...

Путин ёллаган суриялик жангарилар нима учун украинага келаётгани ойдинлашди

Россиянинг Суриядаги ёлланма аскарлари Украинага жанг қилиш учун эмас, Европага қочиш учун келишмоқда. Уларнинг мақсади Суриядан чиқиб, Европага етиб бориш. Бу ҳақда Украина ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400