Туркия Путин ва Зеленский ўртасида учрашув ўтказиш учун шароит яратмоқчи

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўгғон билан телефон орқали мулоқотда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишга қарши эмаслигини айтди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўгғли 13-март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

 Чавушўғли Анқара Россия-Украина можароси бошланганидан бери Путин ва Зеленский ўртасида учрашув ўтказиш учун шароит яратиб келаётганини айтди.

“Умуман олганда, Путин телефонда Президент Эрдоған билан учрашувга қарши эмаслигини айтди. Бу ҳақда Лавров Анталиядаги матбуот анжуманида айтиб ўтган эди. Украина томони ҳам бунга тайёр. Бир томондан, Киев ва Москва ўртасида техник ва бошқа масалалар бўйича музокаралар олиб бормоқда”, — деди вазир.

Туркия дипломатиясининг раҳбари ҳар икки томон ҳам Туркиянинг нейтрал давлат эканлигига ишонишини айтди. Шунингдек вазир Украина ва Россия ўртасидаги музокараларга ҳам эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, томонлар бир қатор масалалар бўйича келишувга яқин ва “қурол отишни қачон тўхтатиш” кераклиги ҳақида қарор қабул қилишлари керак.

“Тез орада ҳамма нарса ҳал бўлишига Умид қиламиз! “Музокараларда ижобий натижалар кузатилаётганини Путин ҳам айтди– дейди ТИВ раҳбари.

Шунингдек Киев томони яқин келажакда Зеленский ва Путиннинг учрашуви бўлишига умид билдирди.

“Менимча, ўша кунга ҳам оз қолди. Мен учрашув тез орада бўлади дейишга тайёр эмасман. Бу бир, икки, уч кунда бўладиган нарса эмас. Бу бироз вақт олади, лекин биз учрашувни тезлаштиришга ҳаракат қиламиз”, деди Зеленский идораси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк “Украина 24” телеканалининг эфирида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада ҳалок бўлган рус аскарларнинг рўйхати сир сақланади

Россия суди Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар рўйхатини давлат сири деб эълон қилди. Светлогорск шаҳрининг судининг қарори билан Псковнинг 60.RU газетаси сайтида чоп ...

Бмт бош котиби москвада путин билан учрашди

Москвада Россия президенти Владимир Путин ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ўртасидаги музокаралар бир соат давом этди. Путин ва Гутерриш ёпиқ эшиклар ортида яккама-якка ...

Тожикистонда россия рубли яна қадрсизлана бошлади

Тожикистонда Россия рубли кўтарилганидан тахминан уч ҳафта ўтиб яна қадрсизлана бошлади. «Озоди» радиоси эса вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Миллий банкка мурожаат ...