Трамп навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этишини айтди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Жанубий Каролинада бўлиб ўтган митингда Республикачилар партияси яна сайловларда иштирок этишга тайёрлигини ва тез орада Оқ уйни қайтариб олишини айтди. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар берди.

“Бу йил биз Вакиллар палатасини ва Сенатни қайтариб олишни режалаштирмоқдамиз. Ва 2024 йилда биз Оқ уйни қайтариб оламиз ”, деди Трамп.

 Трамп сўнгги сайловда “икки марта ғалаба қозонганини” ва “энди яна ўз номзодини қўйишга тўғри келиши мумкинлигини” айтди.

 У бўлажак сайловларда ҳар қандай сохталикка йўл қўймаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек у 2020-йилда президентликка келганини, бироқ “турли қонунбузарликлар туфайли четлатилганини” қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп амалдаги президент Жо Байден ва НАТОни “Украина қўлтиғига сув сепганликда” айблаган эди. Трамп, шунингдек, дунё аҳли Америкагани ҳурмат қилмай қолди, деб ҳисоблайди.

 Дарвоқе, жорий йилнинг 8-ноябрида АҚШда парламент сайловлари бўлиб ўтади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшнинг европадаги ҳарбий кучларини мустаҳкамлайди

АҚШ Европадаги қўшинларини мустаҳкамлаб, бу минтақадаги ҳамкор давлатларга қўшимча ҳарбий техника жўнатади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден 29-июнь куни НАТОнинг Мадриддаги ...

Байден украина учун «land-lease» қонунини имзолади. бу нимани англатади?

АҚШ президенти Жо Байден «2022-йилда Украинада демократияни ҳимоя қилишга йўналтирилган «land-lease» деб номланган қонунни 9-май куни имзолади. Ушбу қонун Россия Украинага ...

Россия президент байден ва бошқа ақш амалдорларига нисбатан шахсий санкция киритди

Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Жо Байденга, унинг ўғли Хантерга, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга ва АҚШнинг бошқа юқори мартабали амалдорларига қарши ...