Байден Украина учун «Land-Lease» қонунини имзолади. Бу нимани англатади?

АҚШ президенти Жо Байден «2022-йилда Украинада демократияни ҳимоя қилишга йўналтирилган «landlease» деб номланган қонунни 9-май куни имзолади.

Ушбу қонун Россия Украинага бостириб киришидан олдин, аниқроғи январь ойида Конгрессга келиб тушган эди. Уни 3-майда Конгресснинг вакиллар палатаси кўпчилик овоз (417 нафар ёқ, 10 нафари қарши) билан қўллаб-қувватлаган. . Аввалроқ АҚШ Сенати ҳам қонунни қўллаб-қувватлаган эди.

 Байден имзолаган «Landlease» қонуни бўйича энди АҚШ президенти Украинага ёки Россия агрессиясидан жабр кўрган Шарқий Европа давлатларига қарз ёки ҳарбий қуроллар бериш учун ҳукуматга бевосита кўрсатма бериши мумкин. «Landlease» қонуни узоқ вақт талаб қилиши мумкин бўлган бюрократик тўсиқларни енгиб ўтишга ёрдам беради.

«Landlease» қонуни охирги марта АҚШда Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланилган. Айнан шу қонун орқали Қўшма Штатлар ўзининг урушда иштирок этаётган иттифоқчиларига узоқ муддатли, тўловсиз равишда қурол-яроғ, нефть маҳсулотлари, дори-дармон ва озиқ-овқат жўнатиб турган. Хусусан, АҚШнинг ўша пайтдаги иттифоқчиси СССРга ҳам «Landlease» қонуни орқали ёрдам келиб турган.

АҚШ ҳозирги кунда Украинадаги уруш бошланганидан бери уч марта ҳарбий ёрдам юборди. Уларнинг ҳар бири 800 миллион доллардан ошади. Жо Байден 28-апрелда Украинага ёрдам кўрсатиш учун Конгрессдан қўшимча 33 миллиард доллар сўраган.

 

«Landlease» нима дегани?

Инглизча land ва lease  сўзларидан олинган ибора “қарз бериш” ёки “ижарага бериш” деган маънони англатади. Бу қонун одатда қурол савдосидаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш имконини беради. Агар АҚШ Украинага «Landlease» қонунини киритмай туриб қурол етказиб берса, ушбу ҳолатда Украина томони беш йил ичида АҚШдан олган қуролларини ўрнига қўйиш ёки етказилган зарарни қоплаши керак бўлади. Шунингдек «Landlease» қонуни кучига кирганидан сўнг, АҚШ Украинага хоҳлаганча узоқ муддатга ҳарбий ёрдам беради.

Шунингдек, Байден маъмурияти Конгрессга Украинага юбориладиган ҳар қандай қуроллар ҳақидаги ҳисоботни бериш мажбуриятидан ҳам вақтинча озод қилинади. Ҳарбий экспертларга кўра, АҚШ бу қонун орқали Украинага энди жуда кўп миқдорда оғир ҳарбий техникаларни етказиб бериши мумкин.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшда ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берилди

АҚШнинг Огайо штатида ўқитувчиларга 24 соатлик қисқа муддатли машғулотдан сўнг мактабларда қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун кучга кирди. Огайо штатининг қонун чиқарувчи ...

Россиянинг украинада узоқ муддатли уруш режаси бор

АҚШ разведкасининг маълумотларига кўра, Россия президенти Владимир Путин Украинада узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўриб, Донбассдан ташқари мақсадларига эришишга ҳали ...

Ақшда йиллик инфляция 8 фоизга етди

Бу сўнгги 40 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Статистик маълумотлар Меҳнат вазирлиги томонидан тақдим этилди. Минтақада ёқилғи ва нефть нархининг ошиши туфайли истеъмол ...