Россия президент Байден ва бошқа АҚШ амалдорларига нисбатан шахсий санкция киритди

Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Жо Байденга, унинг ўғли Хантерга, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга ва АҚШнинг бошқа юқори мартабали амалдорларига қарши индивидуал санкциялар эълон қилди.

“Санкция рўйхатига киритилган шахсларнинг Россияга кириши тақиқланди”, — дейилади вазирликнинг расмий сайтида.

Рўйхатда собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон, Байденнинг матбуот котиби Жен Псаки, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ва Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бернс киритилган.

Россия ташқи ишлар вазирлиги бу санкциявий чоралар “АҚШнинг амалдаги маъмуриятининг ошиқча русофобик йўналишининг натижасидир” дея изоҳ берди.

Россияга киришга қўйилган чекловлар Вашингтоннинг россиялик юқори лавозимли амалдорларига, давлат ходимларига, олигархларга ва президентга қарши санкцияларига жавоб бўлиб ҳисобланади.

Февралнинг сўнггида Вашингтон Владимир Путиннинг, ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари Сергей Лавров билан Сергей Шойгунинг ҳамда Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовларнинг мамлакатга киришини тақиқлаб, уларнинг хориждаги активлари мусодара қилинишини маълум қилган эди.

 Шунингдек, Россиянинг Украинага бостириб киришига рухсат бергани учун Давлат Думаси ва Федерал Кенгаш аъзолари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларига нисбатан индивидуал санкцияларни жорий қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дональд трампнинг биринчи рафиқаси ивана трамп вафот этди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг биринчи рафиқаси ва уч фарзанднинг онаси Ивана Трамп 73 ёшида Нью-Йоркдаги уйида вафот этди. Биринчи рафиқаси вафот этганини Truth ...

Ақш сенати украинага 40 миллиард доллар ажратиш қарорини қабул қилинди

АҚШ Сенати 19-май куни Украинага 40 миллиард долларлик ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатишни маъқуллади. 86 сенатор рози, 11 сенатор қарши овоз берган қарор энди имзолаш учун ...

Трамп: путин ўзгарибди, мен уни украинага ҳужум қилади деб ўйламагандим

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россиянинг Украинага ҳужумидан ҳайратда эканлигини билдирди. У Россия президенти Путиннинг Украина чегарасига қўшинларини тўплашини ...