Россия яна бир давлатни босиб оламан дея таҳдид қилди

Агар Босния ва Герцеговина НАТОга аъзо бўлишни истаса, Россия бунга жавоб бериши мумкин. Аниқроқ айтганда, Украинанинг сценарийсини яратиши мумкин. Буни Россиянинг Босния ва Герцеговинадаги элчиси Игорь Калабухов айтди,-дея Европейская правда нашри ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича,  Россия элчиси бу ҳақда Босния телевидениесига фикр билдираётиб айтган.

“Агар улар (Босния ва Герцеговина) қандайдир иттифоққа қўшилишни истаса, албатта бу уларнинг ихтиёри. Лекин биз қандай муносабатда бўламиз, муаммо шунда. Масалан, Украинадаги вазият Россиянинг ҳаракат қилишга тайёрлигини кўрсатади. Агар таҳдид бўлса, биз отга чиқамиз, – деган Калабухов.

Унинг сўзларига кўра, Босния ва Герцеговинанинг НАТОга қўшилиши қийин. Бу шунчаки хаёл.

“Консенсусга эга бўлмаган давлатнинг НАТОга аъзо бўлиши қийин. Ҳозирча Москванинг Босния ва Герцеговинага қизиқиши унчалик катта эмас. Агар стратегик ва геосиёсий таҳдид мавжуд бўлса, ҳаракат қилишига тўғри келади”, – деди у.

Ўз навбатида, Босния ва Герцеговина президенти Желько Комшич Россия элчисининг баёнотини кескин танқид қилди.

 “Россия Федерациянинг мамлакатимиздаги элчисининг сўзларини танбеҳ ва ҳақорат деб биламан. Россия элчисининг Украинани Босниядаги вазият билан солиштиришини кескин қоралайман. Бу нафақат Босния ва Герцеговина, балки бутун Ғарбий Болқон мамлакатлари учун ҳақоратдир. Россия босиб оладикан дея қўрқиб, НАТОга кирмай қўйишлик ҳаёлимизда ҳам йўқ. “Агар Босния ва Герцеговина институтлари НАТОга аъзо бўлишга қарор қилсалар, биз аъзо бўлишга ҳаракат қиламиз”, деб тушунтирди президент.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда НАТО Босния ва Герцеговинани аъзоликка таклиф қилган эди. Аниқроғи, НАТОга аъзо қилишни режасига киритган.

Унинг қўшниси Сербия Республикаси 2017-йилда бетараф қолишини ва ҳеч қандай ҳарбий ташкилотга қўшилмаслигини айтган эди.

Босния ва Герцеговина – Болқон ярим оролида жойлашган давлат. Шарқда Сербия ва Руминия, жанубда Черногория, шимолда Хорватия билан чегарадош.

Илгари бу давлат, Собиқ Югославиянинг бир қисми бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кремль путиннинг киевдан рус қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги буйруғини эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин рус қўшинларини Киев вилоятидан олиб чиқишни буюрди. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Президент матбуот котиби бу ...

Миришкор туманида 24 бош қўйни ўғирлаган шаҳс ушланди

2019 йил 1 февралга ўтар кечаси номаълум шахс Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонидан “Чаманзор” МФЙда яшовчи П.Қ.га тегишли 24 бош ...

Россияда владимир путинга “қабр тоши” қўйган яна бир активист ҳибсга олинди

12 март куни Набережние Челни шаҳар суди Владимир Путинга «қабр тоши» қўйилган акцияда иштирок этган фаоллардан яна бир — 32 ёшли Николай Переседовни ҳибсга олди. Бу ҳақда ...