БМТ Украинада 2072 нафар тинч аҳоли вафот этганини маълум қилди

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан бери 2072 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди. Улардан 169 нафари болалардир. Жароҳатланган 2818 кишининг 272 нафари болалардир.

Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Донбассда – 732 киши. Уруш бошланганидан бери Украина назоратидаги ҳудудларда 653 киши, россияпараст айирмачилар назорати остидаги ҳудудларда эса 79 киши ҳалок бўлган.

БМТ ҳарбий амалиётлар давом этаётган ҳудудлардан маълумот олиш кечикаётганини ҳисобга олганда, қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин эканини маълум қилди.

Украина Ички ишлар вазирлиги 15-апрелда камида 2700 тинч аҳоли ўлдирилганини маълум қилди. Вазир Арсен Аваков бу жиноий иш ошкор бўлганлари холос, деди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия армияси Украинада “ҳарбий операция”нинг навбатдаги босқичини бошлаганини айтди. Бу ҳақда у 19-апрель куни India Today телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Лавровнинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Донецк ва Луганск вилоятлари ёки Украина шарқидаги Донбасс минтақасини тўлиқ назорат остига олгунча Россия “операцияси” давом этади.

Россиянинг бош дипломати Лавров яқинда берган интервьюсида Москванинг Украинада ядро қуролини қўллаш режаси йўқлигини айтиб, Россия қўшинларининг асосий нишони тинч аҳоли эмас, ҳарбий объектлар эканлигини қўшимча қилди. Аммо Украина расмийларининг айтишича, Россия кучлари юзлаб тинч аҳолини ўлдирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик ногиронларнинг арз-додларини ким эшитади? 

Яқинда хотинимни қариндошларим билан Россияга жўнатдим. - Яхши бор хотин! – дедим кетиш олдидан. – Асло биздан хавотир олма. Ойма ой доллар юбор. Яна уч йилгача қайтма: икки ...

Жамшид қўчқоров: «ўзбекнефтгаз» ёки «ўзбекэнерго» нинг ичида молхонаси ҳам бор, бошқаси ҳам бор

Молия вазири Жамшид Қўчқоров Энергетика вазирлигига тегишли бўлган корхоналар хусусийлаштирилишини маълум қилди. У бу ҳақда журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ...

Ўзбекистонликлар энди россияда таксичилик қила олмайди

Россия давлат Думасида иккинчи марта ўқилишда қабул қилинган қонунга кўра, бундан буён Россияда чет эл капиталига ёки чет эл капитали билан шерикликда аҳолига такси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400