Украина Беларус билан чегарасида аскарлар кўпайганини айтмоқда

Украина Белоруссия билан чегарасида аскарлар сони ортгани ва ҳарбий фаоллик кучайгани ҳақида огоҳлантирди.

Мамлакатнинг қуролли кучлари Бош штаби Беларус армияси Украина билан чегарадош Гомел вилоятида разведка ишларини кучайтирганини маълум қилди.

«Беларус ҳудудидан ракета ва ҳаво ҳужумлари бўлишининг хавфи сақланиб қолмоқда», — дейилади расмий хабарда.

Беларус расмийлари Украина билан чегарадаги сўнгги вазиятга ҳозирча изоҳ бермади.

Беларус Москва 24-февралда Украинага қарши бошлаган урушда расман иштирок этмаган. Бироқ Минск Россия кучларига Украинага ҳужум қилиш учун ўз ҳудудидан фойдаланишга рухсат берган. Беларус ҳам Ғарбнинг бир қанча санкцияларига дучор бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Руслар уйингизга кирса, баъзида уларни чиқариб юбориш жуда қийин бўлади

АҚШда асосан Россия аскарларидан таркиб топган КХШТ қўшинларининг Қозоғистонга  киритилиши борасида саволлар бор. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен НАТО мудофаа ...

“мусулмонлар билан қодировчиларни ажрата билинг!”

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович мусулмонлар ва Россия армияси сафларида жанг қилаётган қодировчилар ҳақида баёнот берди. У украин аскарининг ...

Россия “эхо москва” радиоси ва “дождь” телеканалининг сайтларини блоклади

Россиянинг “Эхо Москва” радиоси ва “Дождь” телеканали ёпилди. Бу ҳақда, Бош прокуратура маълумотларига таяниб, “ТАСС” ахборот агентлиги хабар берди. Бош прокуратура ушбу ...