Шереметьевода ёнган самолётдаги 78 кишидан 37 нафари тирик қолган

Россия тергов қўмитаси томонидан хабар қилинишича, Шереметьево аэропортига қўниш чоғида ёниб кетган Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100) самолётида бўлганлардан 37 киши тирик қолган.

Москва – Мурманск йўналишида учган самолётда умумий ҳисобда экипаж билан қўшиб ҳисоблаганда 78 киши бўлган. Охирги маълумотларга қараганда улардан 37 нафари тирик қолган. Тергов қўмитаси бошқа маълумот беришдан тўхтаб турибди.

Айни вақтда кўплаб йўловчиларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қутқарувда иштирок этган ходимларнинг айтишича, улар ҳеч кимга айтмаган ҳолда ўз уйларига йўл олган бўлишлари мумкин, аммо ҳалок бўлгани эҳтимоли кўпроқ.

Самолёт бортида 13 инсоннинг жасади топилган, улар орасида икки боланинг жасади бор. 10 нафар яраланган инсонлардан иккисининг ҳолати ўта оғир. Айни вақтда полиция ходимлари самолёт бортида бўлганларнинг уйлари ва улар турган меҳмонхоналарни қидириш билан банд.

Эслатиб ўтамиз, кеча оқшом Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100) самолёти Шереметьево аэропортига қўниш чоғида ёниб кетган эди. Экипаж аъзоларидан бирининг сўзларига қараганда, Мурманск томон йўл олган самолёт Шереметьево аэропортидан учиб кетгандан сўнг бироз вақт ўтиб чақмоқ урган ва автоматика тизими ишдан чиққан. Шундан сўнг дарҳол ҳалокат сигнали берилган ва Шереметьевога қайтишга қарор қилинган.

Воқеа жойидан олинган лавҳаларга қараганда Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100) қўниш чоғида бир неча бор сакраб кетган ва унинг дум қисмида ёнғин бошланган.

Манба:Хабар.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тўрткўлда  500 дан зиёд тадбиркор фаолиятини нега тўхтатмоқчи?

Тўрткўл деҳқон бозорига боришни аҳоли унчалик ҳам хуш кўрмайди. Нега деганда, бозор атрофидаги тартибсизликлар ҳар қандай кишининг таъбини хира қилади. Ушбу муаммо кўпдан ...

Солиқдан қарздор санъаткорлар рўйхати эълон қилинди. улар орасида ўзбекистон халқ артистлари ҳам бор

Давлат солиқ қўмитаси 2018 йилнинг 28 февраль ҳолатига кўра концерт-томоша фаолиятини амалга оширишда қарздорлиги бор санъаткорлар рўйхатини эълон қилди. Қўмита томонидан ...

Таклифномадан қуруқ қолганимдан ачинмайман

Бугун уйимизга сайлов участкасидан таклифнома олиб кириб берди. Битта таклифнома. Турмуш ӯртоғимнинг номига ёзилган. Холбуки, уйимизда иккита сайловчи бор. Турмуш ӯртоғимдан ...