Шольц Путин Украинадаги урушда ғалаба қозона олмаслигига ишонади

Германиянинг канцлери Олаф Шольцнинг айтишича, сўнгги уч ой Россия президенти Украинадаги урушда ғалаба қозона олмаслигинини кўрсатди.

Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон Иқтисодий Форумининг якуний кунида сўзга чиққан Шольц Россия армиясининг Украинани бутунлай босиб олиши даргумон эканини айтди.

 Украинанинг бирорта йирик шаҳрини қўлга кирита олмаган Москва ўз кучларини мамлакат шарқига жамлаб, ҳужумларини кучайтирди.

“Путин урушда ғалаба қозонмаслиги керак. Мен у ғалаба қозонмаслигига ишонаман”, – деди Шольц..

Аввалроқ Шольцнинг ҳукумати Россияга қарши туришида ва Украинани қўллаб-қувватлашдаги қатъиятсизлиги учун танқид қилинган.

Бироқ Германия канцлери Давосдаги чиқишида Германия тарихий қадам ташлаб, Украинага ҳарбий ёрдам юборишга қарор қилганини айтди.

Шунингдек Шольц унинг ҳукумати имкон қадар Россия газига қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилаётганини қўшимча қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шотландия мустақилликни эълон қилиш референдумига тайёрлана бошлади

Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стёрджен Эдинбург сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бирлашган Қиролликдан мустақилликни эълон қилиш референдумига тайёргарликни ...

Россия яна бир давлатни босиб оламан дея таҳдид қилди

Агар Босния ва Герцеговина НАТОга аъзо бўлишни истаса, Россия бунга жавоб бериши мумкин. Аниқроқ айтганда, Украинанинг сценарийсини яратиши мумкин. Буни Россиянинг Босния ва ...

Собянин: москвада 200 мингга яқин одам ишсиз қолиши мумкин

Россия пойтахти Москвада хорижий компаниялар фаолиятини тўхтатгани туфайли 200 000 га яқин одам ишини йўқотиш хавфи остида қолган . Бу ҳақда 18-апрель куни Москва мэри Сергей ...