Туркманистон президентининг онаси «Хизмат кўрсатган гиламчи» унвони билан тақдирланди

Туркманистонда президент Сердар Бердимуҳамедовнинг онаси «Хизмат кўрсатган гиламчи» фахрий унвони билан тақдирланди.

“Нейтрал Туркманистон” давлат газетасининг ёзишича, бу унвон мамлакатнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш ва миллий гиламдўзлик санъатига қўшилган кўп йиллик виждонан меҳнати учун «Туркмангилам»нинг илтимосига кўра берилган.

Ушбу унвонга Ўғулгерек Бердимуҳамедова билан биргаликда яна 11 нафар аёл сазовор бўлди. Туркманистонда гилам байрами 1991-йилдан бери май ойининг охирги якшанбасида нишонланади.

Туркманистоннинг собиқ биринчи хоними, амалдаги президентнинг онаси неча ёшда ва у нима билан шуғулланиши номаълум. Биринчи хоним сифатида Гурбангули Бердимуҳамедов билан бирга чегарага бормаган. Унинг сурати туркман матбуотида илк бор ўтган йили пайдо бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонада газ-заправкада навбатда турган ҳайдовчи машинасини ўғирлатди

Водий вилоятларида, хусусан, Фарғонада ҳам газ-заправкаларда даҳшатли навбатлар кузатилаётгани, ҳайдовчилар 14 соатлаб навбатда тургани, газ-заправкалар олдида автомобиллар ...

Эҳтиёжмандлар четда қолиб, “пахтакор”лар ерли бўлди

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида қишлоқ аҳолисини ер билан таъминлаш ишларида қатор кўзбўямачиликлар, юлғичликлар, сансоларликлар, ер масаласи бўйича ...

Примореда кранчи бўлиб ишлаган ўзбекистонлик қурилиш объектида вафот этди

Россияда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси бахтиз ҳодиса туфайли вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди. Мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош Консулхонаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400