Херсон ва Запорожьеда Россия паспорти берилаётгани маълум бўлди

Украинанинг Запорожье вилояти ва Херсон шаҳрининг босиб олинган ҳудудларида фуқароларга 11-июндан бошлаб Россия паспорти берила бошланди. Бу ҳақда Кремл тайинланган маҳаллий маъмуриятларнинг “янги раҳбарлари” маълум қилишди.

Россия оммавий ахборот воситалари томонидан Запорожье вилояти «ҳарбий-фуқаролик» маъмуриятининг бош кенгаши аъзоси» сифатида таърифланган Владимир Роговнинг айтишича, Россия паспортини олиш истагини 70 мингдан ортиқ одам билдириб, мурожаат қилган. Урушдан олдин Украинанинг бу қисмида 1,6 миллиондан ортиқ одам яшаган.

 РИА Новости Херсонда 23 нафар фуқаро янги паспорт олиш учун келганини ёзди. Улар орасида аввал Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлган минтақадаги ишғолчи «ҳарбий-фуқаролик маъмурияти» раҳбари Владимир Салдо ҳам бор.

Украина ҳукумати паспорт беришни Россия пропагандасининг элементи деб атади.

АҚШ Путиннинг Херсон ва Запорожье аҳолисига Россия фуқаролигини бериш қарорини Украина халқини ўзига бўйсундиришга уриниш деб атади.

Аввалроқ Запорожье ва Херсон Россия телефон кодига ва қўш вальютавий тўлов тизимига ўтаётгани хабар қилинганди.

Россия 24-феврал куни Украинага бостириб кирган, ўшандан буён минглаб одамлар ўлиб, жанг давом этмоқда. Москва бу ҳаракатни «махсус операция» деб атаган. Халқаро ҳамжамият Кремлни танқид қилиб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Руслар уйингизга кирса, баъзида уларни чиқариб юбориш жуда қийин бўлади

АҚШда асосан Россия аскарларидан таркиб топган КХШТ қўшинларининг Қозоғистонга  киритилиши борасида саволлар бор. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен НАТО мудофаа ...

Мадуро путинни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Венесуэла президенти Николас Мадуро Россия президенти Владимир Путиннинг Украина ҳақидаги сўзларини қўллаб-қувватлади. Давлат телевидениеси орқали чиқиш қилган Мадуро рус ...

Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар депортацияланади

Москвада муҳожирлар ўртасидаги муштлашувга алоқадорликда гумон қилиниб, 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. 6-апрель куни Ўзбекистоннинг Ташқи ...