Украина: Кременчугга келиб тушган ракетадан камида 13 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Полтава вилоятидаги Кременчуг шаҳридаги савдо марказига келиб тушган Россиянинг ракетасидан камида 13 киши ҳалок бўлиб, 50 киши яраланди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий бошқармаси раҳбари Дмитрий Лунин маълум қилди.

Украина ҳукумати рус кучлари томонидан отилган ракета «Амстро» савдо марказига келиб тушган ва бино ёниб кетган.

Президент Владимир Зеленский Телеграм каналига жойлаган видеода марказ ёнаётганини кўриш мумкин. Ҳозирча ушбу видео ўша ҳудудда олинганми ёки йўқми аниқлаш мумкин эмас. Президент зарба «мингдан ортиқ одам бўлган савдо марказига келиб урилганини” айтиб, қанча одам ҳалок бўлганини «тасаввур қилиш қийин» деб билдирди.

«Бу маскан рус армияси учун таҳдид яратган эмас, ҳеч қандай стратегик аҳамиятга ҳам эга эмас эди. Оддий одамларнинг нормал ҳаёт кечиришга уринишлари русларни ғазаблантирмоқда», деб ёзди Украинанинг давлат раҳбари.

Кўплаб далилларга қарамай, Москва фуқаровий объектларни нишонга олмаётганини айтиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Йил бошидан бери россияни 4 миллион киши тарк этди

2022-йилнинг биринчи чорагида Россияни 3,8 миллион киши тарк этган. Маълум бўлишича, уларнинг аксарияти Туркия (364 минг киши), Миср (352 минг) ва Қозоғистонга (205 минг) ...

Москва украинада ҳукуматни ағдариш режаси йўқлигини айтди

Россия Украинада ҳукуматни ағдариш ниятида эмас. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Мария Захарова чоршанба кунги брифингда маълум қилди. Уруш бошида президент Владимир Путин ...

Колумбия украина аскарларини тайёргарликдан ўтказади

Колумбия Украина аскарларини миналарни тозалашга ўргатади Колумбия Мудофаа вазири Диего Молано Твиттер саҳифасида 11 нафар ҳарбий муҳандис Украина аскарларини миналарни ...