Зеленский Россия армияси томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтаришга ваъда берди

Украина президенти Владимир Зеленский босқинчилар босиб олган ҳудудларини қайтаришга ваъда берди.

«Агар армиямиз қўмондонлари душман ҳукмрон бўлган Лисичанск каби айрим ҳудудлардан ўз аскарларини олиб чиқишга қарор қилса, бу фақат бир нарсани англатади. Демак биз бу ҳудудларга кучайтирилган тактика ва замонавий қуроллар билан қайтамиз», – деди Зеленский.

Аввалроқ Украина аскарлари Лисичанск шаҳридан чекинишга мажбур бўлган эди. Натижада Россия армияси Луганск вилоятини тўлиқ назорат остига олган.

Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдайнинг сўзларига кўра, қамалда қолиш хавфи пайдо бўлганидан кейин украин аскарларининг жонларини сақлаб қолиш учун олиб чиқиб кетишган.

«Ҳарбий нуқтаи назардан қараганда позицияларни тарк этиш яхши эмас. Лекин у қадар жиддий нарса йўқ. Биз Лисичанск учун курашда эмас, урушда ғалаба қозонишимиз керак», – деди Гайдай.

Россия армияси ҳозирда Донецк вилоятининг Славянск ва Краматорск шаҳарларини ўққа тутишни кучайтирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина шарқида россия ҳужумларининг янги тўлқини бошланди

Украинанинг Лисичанск шаҳри бугун, 30-июнда Россия армияси томонидан узлуксиз артиллериядан ўққа тутилмоқда. Маҳаллий ҳокимият Украинанинг шарқдаги сўнгги йирик таянчи бўлган ...

Россия президенти владимир путин тожикистонга келди

Россия президенти Владимир Путин 28-июнь куни Тожикистонга келди. Бу Россия раҳбарининг Москва Украинага бостириб кирганидан кейинги биринчи хорижий сафаридир. Душанба куни ...

Украинада коммунистик партиянинг фаолияти тақиқланди

Львовнинг апелляциявий маъмурий суди сешанба куни Украинанинг Коммунистик партияси фаолиятини тақиқлади. Шикоят билан мамлакатнинг Адлия вазирлиги судга мурожаат қилган. ...